ҲИСОБОТ-САЙЛОВГА ТАЙЁPГАPЛИК КЎPИЛМОҚДА
Ҳисобот-сайлов йиғилиши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятида муҳим ва катта воқеа ҳисобланади. Чунки йиғилишда бошланғич ташкилотнинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилиб чиқилади, касаба уюшма аъзолари билан ҳамкорликда келгусида фаолиятни янада кучайтириш ва такомиллаштириш борасида яқин келажакка мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинади.
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисбот – сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги раёсат қарори билан тасдиқланган Низомни кенг тарғиб қилиш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларига ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги барча бошланғич ташкилот раислари қатнашди. Унда касаба уюшмалари органларининг ваколат муддатлари тугаши муносабати билан ўтадиган ҳисобот-сайловлари 2020 йилнинг февраль-апрель ойларида цех бошланғич, бирлашган касаба уюшмаси ташкилотларининг, май ойида касаба уюшмалари туман, ҳудудий бирлашган, шаҳар ташкилотларининг ҳисобот-сайлов конференциялари, июль-августда эса тармоқ касаба уюшмаларининг қурултойлари ўтказилиши белгилангани алоҳида таъкидланиб, уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўқув – семинарда иштирокчиларига услубий-қўлланмалар тарқатилди.
Махмуд НОPБОЕВ АСМ ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶