16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 19:09
Жамият 👁 351

Ўқувчи-ёшлар ўртасида “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” мусобақаси ўтказилди

Ўқувчи-ёшлар ўртасида “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” мусобақаси ўтказилди

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг маданият ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида илгари сурилган беш ташаббусни кенг тарғиб қилиш мақсадида кўплар чора-тадбирлар амалга оширилимоқда.

Шу мақсадда 21 февраль куни туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тузилмаларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бўлими ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тадбир ўтказилди. “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида юқори савияда ташкил қилинган тадбир доирасида “Мен ҳам қутқарувчи бўламан” мусобақаси ўтказилди.

Тадбирни мактаб директори Равшаной Ўрозбоева кириш сўзи билан  очиб, беш ташаббусни кенг тарғиб қилиш юзасидан мактабда амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор Ҳамро Матякубов юртимизда Фавқулодда вазиятлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мазкур соҳани янги, замонавий техника ва зарурий жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги олиб борилаётган муайян ишлар, шунингдек, ёшларимизнинг билимли, юксак салоҳиятли, маҳоратли, кадрлар бўлиб етишишлари учун жорий қилинган чора-тадбирлар ҳақида қисқача тўхталди. Президентимизнинг “Бизга кўр-кўрона мардлик эмас,  илмли, ақл-идрок ва ҳиммат билан қилинадиган зўр маҳорат билан бажариладиган жасорат керак” деган ибораларига амал қилган ҳолда ҳар бир ёш ўз билими, дунёқараши ва салоҳиятини ошириш йўлида тинимсиз меҳнат қилиши, изланиши ва ўз устида мунтазам ишлаши кераклигини ҳам таъкидлаб ўтди.

 Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган мурожатномасида белгиланганидек, жорий “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”ида  жамиятда ёшларнинг роли ва обрўсини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар билан ишлашда уларнинг қизиқишлари, таклифларини ўрганиш ҳамда ёш авлод муаммоларини ҳал қилишга амалий ёрдам бериш, уларга маънавий, маърифий, илмий томонлама қулайликлар яратишга хаммамиз бирдек масъул эканлигимизни ҳам айтиб ўтди.

Сўнгра, мусобақа шартлари ҳамда қатнашувчи жамоалар таништириб ўтилди. Унга кўра, мусобақада “Зукколар”, “Чаққонлар”, “Билимдонлар” жамоалари - ўз гуруҳини таништириш, расм чизиш ёки макет ишлаш, тайёрланган расм ва макетларни намойиш этиш, қутқарувчининг махсус кийимини қоидасига риоя қилган ҳолда кийиш, кроссворд ечиш, арқон тортиш, шахмат ва шашка ўйнаш, компьютер технологияларида расм чизиш каби шартлар бўйича беллашдилар.

Мусобақа уюшқоқлик билан ўтказилди. Баҳс-мунозарага бой бўлган ушбу мусобақада барча жамоалар аъзолари ўз фаолликларини намойиш этдилар. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, фахрли 1- ўринни “Билимдонлар” жамоаси, “Чаққонлар” жамоаси 2-ўринни ва 3-ўринни эса “Зукколар” жамоаси эгаллади.
Мусобақа иштирокчиларини тақдирлаш, уларга эсталик совғаларини бериш учун таклиф этилган Фавқулодда вазиятлар бошқармаси катта офицери майор Азизбек Эшметов ғолиб жамоаларни табриклади ва бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимояси, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллиги ошириш, ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш энг устувор вазифалар эканлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг, мусобақа ғолибларига Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тайёрланган диплом ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Бу каби мусобақалар ёшлар қалбидаги ватанпарварлик, инсонийлик каби эзгу хислатлар янада мустаҳкамланишида катта аҳамият касб этади ва уларнинг маънан ва жисмонан соғлом, жасур ва мард бўлиб улғайишларида муҳим ўрин тутади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026