16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:25
Жамият 👁 407

21-СОНЛИ БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ КЎРГАЗМА ТАШКИЛ ЭТДИЛАР

21-СОНЛИ БОЛАЛАР МУСИҚА ВА  САНЪАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ КЎРГАЗМА ТАШКИЛ ЭТДИЛАР

Мана, бир йилдирки, мамлакатимиз ёшлари ҳаётига эзгуликлар бахш этиб, қалбларида илм-ирфон сари интилиш, келажакка юксак ишонч туйғуларини уйғотган 5 та муҳим ташаббус доирасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни тасвирий санъат, мусиқа, рассомлик, адабиёт ва театр санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, қобилият ва иқтидорларини намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.

Қипчоқ шаҳарчасидаги 11-сонли умумтаълим мактабида 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг  тасвирий санъат йўналиши бўйича ўқитувчилари Расул Айтжонов ва Хонимжон Исмоиловалар раҳбарлигида “Мен она юрт шайдосиман” мавзусида расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Ёш ижодкорларни кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган кўргазма очилишида  иштирок этган мактаб масъуллари ва ўқитувчилар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга оид амалий ишларидан халқимиз мамнун бўлаётганини таъкидлади. Шу ўринда фанга доир янгиликлар, тўгараклар фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, имкониятлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек,  тўгарак ўқитувчилари тасвирий санъат фақат кўриш мумкин бўлган нарсаларнигина тасвирлаб қолмай, балки ижодкорлар асарларида ҳодисаларнинг вақтинчалик ривожини ҳам акс эттиришини, инсоннинг руҳий қиёфасини, унинг ўзгалар билан ўзаро муносабатларини ҳам тасвирлашини айтиб ўтди.  

Кўргазмада 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат йўналиши бўйича таҳсил олаётган 11 нафар ўқувчининг ижодий ишлари намойиш этилди. 11-сонли мактаб биносида ташкил этилган ушбу кўргазма ўқувчилар, ёш мусаввирлар, уларнинг устозлари, ота-оналари билан гавжум бўлди.

Ўқувчи-ёшлар томонидан яратилган Ватанимиз манзаралари, миллий анъана ва қадриятларимиз, баҳорий гўзалликлар акс эттирилган картиналар, ижод намуналари кўргазмада асосий ўринни эгаллади. Энг сара деб топилган ва намойишга қўйилган “Мен она юрт шайдосиман”, “Менинг жонажон қишлоғим”, “Амударё - азиз диёр” “Ўзбекистон – тенги йўқ Ватан” мавзуларидаги рангтасвир жанридаги асарларни иштирокчилар мароқ билан томоша қилдилар. Ўз тенгдошлари ижоди билан танишиш асносида тадбир иштирокчиларининг қалбларида рассомлик санъатига, ранглар жилосида товланаётган она юрт манзараларига нисбатан меҳр-муҳаббат туйғулари уйғонди. Ўз навбатида ўқувчиларнинг тасвирий санъат, ижодий изланишга оид билимларини янада бойитди.

Тадбирда бир гуруҳ ўқувчи-ёшлар ўзларининг келажакдаги орзулари ҳақида гапириб, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ўз ҳаётларида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.

Мазкур кўргазма “устоз – шогирд” анъаналарининг бардавомлигини кўрсатди. Шунингдек, ижодкорларнинг ўзаро тажриба алмашиши, ёшларнинг билим ва тафаккурини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026