ФАН ОЙЛИГИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МАТЕМАТИКАГА ҚИЗИҚИШЛАРИ ОШДИ
Фан ойлиги доирасида яқинда 75-сонли умумий ўрта таълим мактабида 3-синф ўқувчилари учун “Рақамлар салтанатига саёҳат” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни мактаб директори С.Авезметов кириш сўз билан очиб берди.
Тадбирда ўқувчиларга математика фани бўйича маълумотлар берилди ва иқтидорларини синовдан ўтказишлари учун яратилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиш лозимлиги тушунтирилди. Математика кечасида илмий меросига қизиқиш тобора ортаётган Ал-Хоразмий бобомиз ҳақидаги маълумотлар билан таништириб ўтилди. Фан ойлиги давомида ўтказилган очиқ дарслар ўқувчилар учун ҳам, уларнинг ота-оналари учун ҳам қизиқарли бўлди. Тадбирда ўқувчиларнинг ижодий тайёргарлик кўришгани билимини янада чуқурлаштиришга ёрдам берди. Кеча сўнгида ўқувчилар шеър ва қўшиқ, рақслар ижро этдилар.
Тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Фан ойлиги доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар ўқувчиларнинг мазкур фанга қизиқишларини оширди, уларни янада қунт билан ўқиб-ўрганиш учун интилишга руҳлантирди.
Гулбарчин ЎРОЗИМБЕТОВА,
75-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶