ОНА ТИЛИ ФАНИДАН ЎТКАЗИЛГАН ОЧИҚ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИ ЯНАДА ОШИРИЛДИ
Тумандаги 38-сонли айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослашган мактабнинг 4-"А" синфида она тили фанидан "Сўз туркумлари" мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди.
Машғулотни мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Моҳимжон Қурбонбоева интерфаол усулда, слайд ва кўргазмалардан фойдаланган ҳолда ўтказди. Дарс давомида ўқувчиларга янги мавзу тушунтирилди ва савол-жавоб ўтказилди.
Ўқитувчи янги мавзуни мустаҳкамлашда ноанъанавий педагогик усулларни қўллади. Ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини синаш мақсадида турли саволларни бериб, ўйин машғулотлари асосида жавоб топишга ҳаракат қилишди. Дарс давомида шу йўл билан сўз туркумлари мавзусини мустаҳкамлаш машқлари бажарилди.
“Сўз туркумлари” мавзусидаги очиқ дарс қизиқарли ва янги методларга бой тарзда олиб борилди. Дарс охирида кузатувчи сифатида қатнашган ушбу мактабнинг кўп йиллик малакага эга ўқитувчилари фан ўқитувчисининг ўқувчиларни машғулотга жалб қила олиш маҳоратини, ўқув жараёнида педагогик усуллардан фойдаланишини муҳокамаси қилишди, кузатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беришди.
Қизиқарли ўтган очиқ ўқув машғулоти давомида ўқувчилар янги мавзуни самарали ўзлаштиришга эришдилар.
Р.Сафарова, 38-сонли айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаб ММИБДЎ в.в.б.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶