16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 08:25
Жамият 👁 376

МАЪНАВИЯТ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

МАЪНАВИЯТ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

19 февраль куни  9-сонли Болалар мусиқа ва санъат  мактаби  залида  “Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг 2020 йил январь-июнь ойларига мўлжалланган Ҳамкорлик Дастури”нинг 4-бандига мувофиқ “Маънавият оиладан бошланади” мавзусида тарғибот- ташвиқот тадбири ташкил қилинди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад оилаларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларнинг илм эгаллашга бўлган қизиқишларини ошириш, уларни ҳалол меҳнат қилишга ўргатиш, оилавий келишмовчиликларга барҳам беришда маҳаллаларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш, маҳаллаларда оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги ўрни ва жавобгарчилигини  оширишга ҳисса қўшишдан иборатдир.

Мазкур тадбирда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари Г.Юсупованинг  “Оила – муқаддас”, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раҳбари Б.Аллабергеновнинг  “Китоб – ҳаёт мактаби”, 15-сонли мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилноза Жуманованинг   “Жаҳолатга қарши маърифат”, туман Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Г.Чимбойчиеванинг “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг роли ва масъулияти” мавзуларидаги маърузалари тингланди. Шунингдек, оилалар ва маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш, жамоат ва давлат ташкилотлари ўртасида бир-бирини тўлдирадиган, самарали ҳамкорликни жорий этиш, ушбу йўналишда жамоат ташкилотлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик дастурида белгиланган вазифалар кенг муҳокама этилди. Ундан ташқари, тўй ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича Дастурда белгиланган тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш хусусида ҳам сўз юритилди.


Тадбирда Манғит шаҳридаги 12 та  маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари, маҳаллалар фаоллари, кекса нуронийлар, ҳожи ота ва ҳожи оналар иштирок этишди ва муҳокама этилган мавзулар юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

“Оила тинч – жамият тинч”. Бу иборани кўп қўллаймиз.  Бироқ ўзимиз яшаётган жамиятдаги майда-чуйда, арзимасдек кўринган камчиликлар ҳақида кўп қайғуравермаймиз. Бир кун бу камчиликларнинг улкан муаммога айланиб кетишини ва кўпчиликнинг тинчини бузиши мумкинлигини ўйламаймиз.  Баъзи оилалардаги  нотинчликлар, оилавий ажралишларнинг тобора кўпайиб бораётгани, ўсиб келаётган ёш авлод қалбидаги маънавий бўшлиқлар ана шундай бепарволиклар  оқибатларидан бири десак, адашмаймиз. Бизнинг халқимизнинг  асрлар оша яшаб келаётган маҳалла боласига ўз боласидек қайғуриш, қўшниси тинч-омонлигини ўз хотиржамлигидай кўриш, борини, қувонч-ташвишини бирга баҳам кўришдай ҳаётбахш қадриятларини қайта тиклаш ва ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олишига эришиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардандир.

Тадбир давомида бу борада атрофлича сўз юритилди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026