16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:45
Жамият 👁 413

“Бобур хотирамизда” дея номланган тадбир бўлиб ўтди

“Бобур хотирамизда” дея номланган тадбир бўлиб ўтди


Бутун мамлакатимизда февраль ойида улуғ мутафаккир алломаларимиз таваллуд саналари ҳар йили кенг миқёсда нишонланади. 9 февраль шоирларнинг султони Aлишер Навоий, 14 февраль шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди саналари барча таълим масканлари қаторида туманимиздаги умумтаълим муассасаларида ҳам муносиб нишонланди. Ушбу саналар муносабати билан мактабларда турли тадбирлар, адабий-бадиий кечалар ташкил қилиниб, мутафаккир боболаримиз хотирасига эҳтиром кўрсатилди.

Aна шундай ажойиб тадбир туманимиздаги 82-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб ўтди. Нозик қалб соҳиби, бетакрор шоир, Бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Борбур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган “Бобур хотирамизда” дея номланган тадбир беллашув тарзида ташкил қилинди. Беллашувда мактабнинг 6-“A” ва 6-“Б” синф ўқувчиларининг Бобур ҳаёти ва ижоди хусусида олган билимлари синовдан ўтказилди.

Баҳс-мунозарага бой бўлган мусобақани мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Зулҳумор Сапарова ҳамда Шоҳиста Дўстжановалар ташкил қилдилар. Беллашув аввалида устозлар сўзга чиқиб, шоҳ ва шоирнинг машаққатли ҳаёт йўли, адабиёт сўз санъатида тутган ўрни ҳамда авлодларга қолдирган маънавий мероси хусусида гапириб ўтдилар.

Таъкидланганидек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин”, “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, Aруз ҳақидаги рисолаласи эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

Шу буюк сиймо таваллудига бағишланган беллашувда ўқувчилар 5 та шартлар бўйича мусобақалашдилар. Хусусан, дастлабки шарт Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар шарти, иккинчи шарт Бобур рубоийларидан ифодали қилиб айтиш шартида ўқувчилар қизиқарли маълумотлар ва шоирнинг пурмаъно рубоийларидан намуналар келтирдилар. Учинчи саҳна кўриниши шартида ўқувчилар Бобурнинг машаққатли ҳаётидан кўринишларни маҳорат билан ижро қилдилар.

Шунингдек, беллашувнинг тўртинчи савол-жавоб шартида гуруҳларнинг адабиёт фани ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги билимлари синовдан ўтказилди. Беллашув охирида ўқувчиларга шоирнинг расмини чизиш уйга вазифа сифатида берилган бўлиб, буюк сиймо қиёфасини бўёқларда тасвирлаган ўқувчиларнинг расм чизиш қобилиятларига баҳо берилди. Сўнгги натижаларга кўра, барча шартлар бўйича ҳар иккала синф жамоаларининг кўрсаткичлари тенг бўлиб, дўстлик ғалаба қозонди. Тадбирда Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳам ижро этилди.
Тадбир якунида ўқувчиларга эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Чарос Aрслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026