14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:09
Фан ва таълим 👁 715

ФАPЗАНДИМ БИЛИМДОН, БАPКАМОЛ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ, ҚЎЛИГА КИТОБ БЕPИНГ!

ФАPЗАНДИМ БИЛИМДОН, БАPКАМОЛ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ, ҚЎЛИГА КИТОБ БЕPИНГ!

Кутубхона – зиё маскани. Шунинг учун ҳам бизга болалигимизда ота-оналаримиз: “яхши инсон бўлай десанг, китоб ўқи, қийинчиликларни енгишнинг барча йўлларини китобдан, кутубхонадан топасан”, дер эдилар. Лекин ўтган асрнинг сўнгги ўн беш - йигирма, янги асримизнинг биринчи ўн йиллиги, яширишнинг ҳожати йўқ, бозор иқтисодиёти қийинчиликлари туфайлими, турмуш ташвишларига ўралашиб, китобдан ва маънавият масканлари бўлган кутубхоналардан анча йироқлашиб кетдик. Ҳар бир ўқув масканида, овул ва маҳаллада фаолият олиб борувчи шинамгина кутубхоналар, ҳатто кутубхоначилар ҳам унутилди...

Яхшиямки, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев тобора чуқурлашиб бораётган бу муаммога ечим топди. Китобхонликни, айниқса, ёшлар китобхонлигини ривожлантириш, ҳалқимизни сифатли китоб маҳсулотлари билан таъминлаш, жойлардаги кутубхоналар фаолиятини жонлантириш ташаббусини илгари сурдилар. Бутун мамлакат бўйлаб “Энг яхши совға – китоб”, “Фарзандимга китоб совға қиламан” акциялари ташкил этилиб, унда миллионлаб китобсеварлар иштирок этишди. “Ёш китобхон” кўрик-танлови кенг қулоч ёйдирилди. Билимдон, юксак маънавиятли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган мазкур кўрик-танлов ҳақиқатдан ҳам минглаб иқтидорли ёш китобхонларни, билимдон ёшларни кашф этди. “Ёш китобхон” кўрик-танловида иштирок этиш ва ғолиб бўлиш ёшларнинг орзусига айланди. Орзу эса мақсад томон режали қадамларга қудрат бахш этди.

Бугунги кунда китобхон ёшларни ҳар бир таълим муассасасида, маҳаллада, ҳар бир оилада учратиш мумкин.

Туманимизда ҳам китобсевар ёшлар жуда кўп. Қўлларида китоб кўтарган ёшлар, китоб расталарида яхши китоб танлашга интилаётган юртдошларимизни кўриш қувончли, албатта. Лекин уларнинг яхши китоблар билан таъминланиши, шинам, барча қулайликларга эга кутубхоналар хизматидан фойдаланишлари учун яратилаётган шароитлар қандай? Туманимизда замонавий кутубхона мавжудми?

– Албатта, – дейди туман Ахборот-кутубхона маркази директори вазифасини бажарувчи Дилмурод Ўрозоқов. – Китобхонлар учун барча шароитларга эга Ахборот-кутубхона туманимизда фаолият олиб бормоқда. Бу ерда китобхонлар ўзлари хоҳлаган йўналишлар бўйича китобларни олиб ўқишлари мумкин.

Дарвоқе, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2019 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Pеспубликаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 4354-сонли Қарорида умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими муассасаларида фаолияти тугатилаётган Ахборот-ресурс марказларининг китоб жамғармалари ва штат бирликларини янгидан ташкил қилинаётган туман, шаҳар ахборот-кутубхона марказларига бериш кўзда тутилган эди. Мазкур Қарор ҳамда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2019 йил 10 июндаги 189-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 21 октябрда туман Ахборот-кутубхона маркази ташкил этилиб, туман Маданият бўлими маъмурий биносидан жой ажратилди ва Ахборот-кутубхона марказига 18 минг 539 номдаги 62 минг 132 дона бадиий ва болалар адабиётлари жойлаштирилди.

 Ахборот-кутубхона маркази 2020 йил 1 январдан китобсевар халқимизга хизмат кўрсатишни бошлади, – дейди Дилмурод Ўрозоқов. –  Ўтган қисқа фурсат – бир ой ичида 600 нафардан зиёд китобхон абонентлар кутубхонага  аъзо бўлишди. Ахборот-кутубхона марказимизнинг моддий-техник имконияти ҳам талаблар даражасида.

Ҳақиқатан ҳам Ахборот-кутубхона маркази замонавий компьютер технологиялари, янги китоб жавонлари, шинам мутолаа залига эга. Бу ерда китобхонлар айрим манбалардан нусха кўчириб олишлари, мутолаа залида хоҳлаганларича ўз севган асарларини ўқишлари мумкин.

– Pежаларимиз кўп, – дейди Дилмурод Ўрозоқов, – кутубхонамиз аъзолари ўртасида “Заковат” ўйинларини, шунингдек, “Намунали китобхон оила”, “Ёш китобхон” танловларини ташкил этиш ниятимиз бор. Президентимиз ҳар гал китобхонлик ҳақида гапирганларида таъкидлаганларидек: “бугун китоб ўқиётган бола эртага телевизор кўраётган ўнта болани бошқариши аниқ”. Чунки, китоб мутолааси, энг аввало инсоннинг  фитратини тарбиялайди, ўстиради ва юксалтиради. Мен юртдошларимизга айтар эдим: “агар фарзандим ақлли, доно ва келажакда баркамол инсон бўлсин”, десангиз, унинг қўлига китоб беринг, китоб ўқишга давъат этинг, албатта, Ахборот-кутубхона марказимизга йўлланг, ана шунда, болангиз сизнинг барча орзуларингизни рўёбга чиқарувчи маънавий бой инсон бўлиб вояга етади.

Ахборот-кутубхона маркази кун сайин китобхон ёшларни ўз бағрига олмоқда. Биз ижодий гуруҳимиз билан бу ерда бўлганимизда туманимизнинг умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан бир гуруҳи билан “Кутубхонага саёҳат” тадбири ўтказилаётган экан.

– 38-сонли мактаб ўқувчилари орасида китобхон ёшлар жуда кўп, – дейди Дилмурод мамнуният би-лан. – Улар тез-тез марказимизга саёҳат уюштиришади, китоб танлашда ҳам янглишмайдилар.

Ҳа, азизлар, яхши китобхон бўлиш учун ҳам инсонга иқтидор керак. Китоб танлаш санъати ва мутолаа маданияти инсонда қанча эрта шаклланса, шунча яхши. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ёш китобхонларда айнан шу қобилият шаклланишида энг яқин кўмакдош бўладилар. Ўзи ўқиб, завқланган асарини тенгдошига тавсия қилишни билган китобхон ҳам, асар қаҳрамонларининг ҳаёти, хатти-ҳаракатларидан ижобий хулосалар чиқарган китобхон ҳам Президентимиз таъбири билан айтганда: “телевизор кўраётган ўнта тенгдошини бошқара олади”. Ва демакки, у Ватанга муносиб ворис ҳам бўла олади, она юрт тараққиётига эзгу ишлари билан ҳисса қўшишга қодир инсон сифатида камол топади.

Ана шундай баркамол инсонларни вояга етказишда энг яқин кўмакдош, дўст ва мураббий – китобдир. Китоб билан дўстлашинг, мурод-мақсадингизга етасиз, Ватан равнақ топади. Манғит шаҳрининг Буюк Турон кўчаси, 8-уй, Маданият бўлими биносида жойлашган Ахборот-кутубхона маркази ана шундай эзгулик сари йўллайди сизни!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019