16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:48
Жамият 👁 356

“МАТНИЁЗ ОХУН” ҚАБРИСТОНИ ОБОДОНЛАШТИРИЛДИ

“МАТНИЁЗ ОХУН” ҚАБРИСТОНИ ОБОДОНЛАШТИРИЛДИ

Ҳар бир халқ ўз тарихи, ҳар бир инсон эса ўзи билан ҳамнафас яшаган азиз кишилари хотирасидан маънавий куч, тарихий воқеа-ҳодисалардан хулосалар чиқариб, ҳатто маърифий таълим-тарбия олади. Шунинг учун ҳам хотира – ўтмиш билан бугунги кунни бир-бирига боғлаб турувчи маънавий кўприк ҳисобланади. Аждодлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш, улар мангу  қўним топган қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш эса халқимизнинг азалий қадриятларидандир.

Юртимизда диний бағрикенгликни таъминлаш, диний урф-одатларни ҳурмат қилиш, айниқса, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни янада обод қилиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Туманимиздаги “Матниёз охун” қабристони Амир Темур овулида жойлашган бўлиб, мазкур қабристонга овулнинг зиёли, обрўли инсонлари ва уларнинг аждодлари дафн этилган. Ўз даврида овулдаги маънавият ва маърифатга интилувчан инсонларга тўғри йўлни кўрсатган зиёлилар сулоласи вакили Матниёз охун бобонинг муборак қабрлари ҳам шу ерда жойлашган. Овул аҳли ҳар йили баҳор келишидан олдин қабристонда ободонлаштириш ишларини олиб боришади.

Яқинда овул фаолларидан кўча бошчи Ражаб ота Худойберганов ҳамда маҳалла имоми Худойберган Абдуллаевлар раҳбарлигида мазкур қабристонда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Мазкур хайрли ва эзгу  ишда фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи катта-ю кичик аҳоли бош қўшди. Овул фаоллари Жумабой Мадраҳимов Ўрозимбат Алламбоев ва Маҳмуд Отажоновлар ёшлар билан биргаликда қабристондаги дов-дарахтларга шакл бериб, ортиқча шох-шаббалар, қуриб қолган ўт-ўланларни қабристон ташқарисига чиқариб ташлашди. Ҳар бир қабр атрофи тозаланиб, айримлари таъмирланди. Таъмирлаш ишлари олиб борилган қабрлар бошида маҳалла имоми Худойберган Абдуллаев ўтганлар руҳига қуръон тиловатлари ўқиб, динимизда шарҳ этилган эзгу, хайрли ишларнинг савоблари хусусида ёшларга тушунчалар берди. Шунингдек, халқимиз азал-азалдан бундай хайрли ишларни кўпчилик бўлиб, бамаслаҳат бажариб келганлигини, ўтганларни ёдга олиб, уларнинг руҳларини шод этиш – савоби улуғ амаллардан эканлигини, марҳумларнинг ҳоки поклари қўним топган масканларни обод қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш инсоний бурчлигини гапирди. Ундан ташқари, ислом дини таълимотларига кўра, атроф-муҳитни кўкламзорлаштириш, унинг тозалигига, савобли ва эзгу ишларни адо этмоқликка, зиёратгоҳ-у қабристонларни обод қилишдек хайрли ишларга камарбаста бўлиш фарз эканлиги, бу каби ҳайрли ишлар кўпчиликка манфаатли бўлгани боис, савоби ҳам мислсизлигини сўзлади.

Шуниси эътиборга моликки, овул кексалари ҳам ёшлар билан биргаликда ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди. Натижада “Матниёз охун” қабристони ортиқча шох-шаббалардан, қуриган хас-чўплардан тозаланди.

Дунёдан ўтган ота-боболари, яқинлари хотирасига ҳурмат кўрсатиш ҳар бир инсоннинг  зиммасидаги фарзандлик, қариндошлик, қолаверса, инсонийлик бурчи эканлигини яхши англаган овул аҳли ёшларнинг бу эзгу ишларидан мамнун бўлишди.

Р.ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026