Йиғилишда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар билан таништирилди
7 февраль куни туман ҳокимлиги биносида Давлат хизматлари маркази ходимлари ва ваколатли органлар билан биргаликда 2019 йил давомида давлат хизматлари кўрсатишда йўл қўйилган хато-камчиликлар, келгусида бундай камчиликларга йўл кўймаслик, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Давлат хизматлари маркази масъул ходимларининг 2019 йилда ДХМда амалга оширилган ишлар бўйича ахбороти тингланди. Шунингдек, 2019 йилда давлат хизматлари кўрсатишда ваколатли органлар томонидан муддат бузилиш, асоссиз рад этиш каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, келгусида уларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чораларни кўриш ҳақида сўз юритилди.
Бундан ташқари, марказ ходимлари йиғилиш қатнашчиларини жорий йилдаги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар билан таништириб ўтди.
Йиғилишда марказ ходимлари ҳамда ваколатли давлат органлари томонидан жорий йилда биргаликда давлат хизматлари кўрсатишда тезкор, сифатли ва шаффофликни таъминлаган ҳолда давлат хизматларини кўрсатишни таъминлаш хусусида келишиб олинди.
Муяссар Халиллаева.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶