14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:44
Фан ва таълим 👁 394

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан 44-сонли мактабда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

“Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан 44-сонли мактабда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ёшлар ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Бешта муҳим ташаббус ёшларнинг онгли ва билим даражалари юқори бўлиб ўсиб улғайишида катта имкониятлар эшигини очиб беради.

Туманимизда фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан бу бешта муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳиятини мактаб ўқувчилари, ёшлар, кенг жамоатчилик орасида тарғибот қилиш мақсадида иш режалар тузилиб, амалий ишлар бажарилмоқда. Ташкилот томонидан шу мақсадларни амалга ошириш учун жойларда турли учрашувлар, тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ташкилот иш режасига мувофиқ туманимиздаги 44-сонли умумтаълим мактабида “Маҳорат мактаби” тадбири ўтказилди. Унда мактабдаги адабиёт, бадиий ижодга ҳавас қўйган, тасвирий санъат йўналишидаги иқтидорли ўқувчилар жам бўлишди. Мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Манзура Султонова ҳамда “Жайхун илҳомлари” ННТдан ташриф буюрган ижодкорлар ўқувчиларга наср ва назм сирлари ҳақида сўзлаб беришди.

Учрашув давомида мактабдаги жуда кўп ўқувчи-ёшларнинг ижодга қизиқиши намоён бўлди. Мактабнинг 5-синф ўқувчиларидан Акром Кўкланов, Севинчой Муродбоева, 6-синф ўқувчиларидан Асалой Қурбонбоева, Хуршида Ўринбоев, 7-синф ўқувчиси Pоза Шомуродова, 10-синф ўқувчиларидан Сурайё Pажабова, Диёра Эримбетова, Соҳиба Аҳмаджоновалар ўзларининг янги ёзган шеърларидан ўқиб бердилар. Уларнинг устози, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Манзура Султонова ҳам ўзининг ижод намуналаридан  бизга тақдим этди.

Мазкур умумтаълим мактабида ҳозирги кунда 530 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб, билим сирларини эгалламоқда. Мактабда фаолият юритаётган 49 та фан тўгаракларига 509 ўқувчи жалб қилинган. “Тилшунослик” фани тўгарагининг 64 нафар, “ёш адабиётшунослар” тўгарагининг 30 нафар аъзолари борлиги ҳам мактабда кўплаб ёш адабиётшуносларнинг етишиб чиқаётганлигидан далолат беради.

Шунингдек, мактабдаги “Ёш рассомлар” тўгарагида фан ўқитувчиси Мақсуда Холимбетова тасвирий санъатнинг сир-асрорларини ўргатмоқда. У ўзидаги бор иқтидорни шогирдларига сингдириш учун астойдил меҳнат қилмоқда. Фидойи устознинг самарали меҳнати натижасида ёш рассомлардан 8-синф ўқувчиси Содиқжон Исмоилов, 5-синф ўқувчиси Акмал Жумамуродовлар туман, республика миқёсидаги танловларда иштирок этиб, муносиб ўринларни эгаллаб келишмоқда. Ёш рассомларнинг тасвирий санъат соҳасидаги билимлари кишини ҳайратга солади. Буларнинг барчаси узлуксиз изланишлар натижасидир. Ёш иқтидор эгаларнинг маҳорати, тасвирий санъатни пухта ўргангани чизган расмларида ҳам акс этган.

Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари янгилик сифатида яқинда театр ва санъат тўгараги ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида айтиб ўтишди. Бу қувонарли ҳол, албатта.
Бир сўз билан айтганда, мазкур умумтаълим мактабида ёш авлоднинг келажакда етук мутахассислар бўлиб етишишлари учун уларнинг устозлари томонидан намунали ишлар  олиб борилмоқда.

Худди шундай тадбир 11-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Ҳозирги кунда 940 нафар ўқувчи билим олаётган ушбу мактабдаги ижодкор, иқтидорли ўқувчилар мазкур тадбирда катта қизиқиш билан қатнашдилар.

Тадбирда дастлаб ўқитувчилар ўқувчиларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 16 та фан тўгараклари мунтазам ишлаб турганлиги, бу тўгаракларга 480 нафар ўқувчи жалб қилинганлиги тўғрисида сўзлаб ўтдилар. Биргина адабиёт ва бадиий ижод йўналишида 7 тўгарак ташкил этилганлигини ўқувчилар ҳам мамнуният билан эътироф этдилар.

Мактаб кутубхонасида ёш ижодкорлар билан ўтказилган суҳбатда 6-синф ўқувчиларидан  Ёрқиной Кенжабоева, Мадина Ҳайитжоновалар ўзларининг янги ёзилган шеърларидан ўқиб бердилар, 10-синф ўқувчиси Ирода Оймирзаева ўзи ёзган ҳикояни сўзлаб берди. Мусиқага ҳавас қўйган 10-синф ўқувчиси Оғабек Хасанов эса жонли ижрода қўшиқ куйлади.Ўқувчиларнинг самарали ижод қилишида мактабнинг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Гулойим Бегжанова, Матлуба Қурбониязовалар яқиндан ёрдам бериб келишмоқда

 Шунингдек, мактабда ҳар бир муҳим саналар муносабати билан тадбирлар ўтказилиб турилади. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус катта имкониятлар эканлиги ҳам ўқувчиларга мунтазам равишда кенг миқёсда тушунтирилмоқда.

Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг ҳар томонлама билимли, ташаббускор инсон бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар эшиги кенг очилган. Ёш авлод вакиллари ҳам ўз навбатида илм самараси сифатида ўз иқтидорларини турли йўналишларда намоён этиб келмоқдалар. Ўқувчиларнинг бу ғоялари ва ташаббуслари бошқалар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ўрозали PЕЙИМОВ.
“Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019