14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 21:01
Фан ва таълим 👁 632

ВАРИАТИВ ЎҚУВ РЕЖАСИ: БУ РЕЖА БИЗ ЎҚУВЧИЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

ВАРИАТИВ ЎҚУВ РЕЖАСИ: БУ РЕЖА БИЗ ЎҚУВЧИЛАРГА НИМА БЕРАДИ?

Мактабларда вариатив ўқув режаси учинчи чоракдан бошлангани барчамизга маълум. Аммо бу режанинг самараси ва буни ташкил қилиш кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Олий таълим муассасаларига тайёрланаётган ўқувчилар учун, албатта, катта енгиллик ҳамда вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам беради. Бу жараённи ташкил этишда ўқитувчилар ҳам ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда. Кимдир бу режа орқали яхши натижаларга эришишимиз мумкинлигини, яна кимдир ўзининг қўшимча таклифларини айтмоқда. Баъзи ўқитувчиларимиз бу жараённинг ўқув йили бошидан бошланиши яхши самара беришини таъкидлашмоқда.

Умумтаълим мактабларининг кўпчилигида вариатив ўқув режасини ташкил қилиш бўйича бир қатор муаммолар ҳам юзага келаётганини инкор эта олмаймиз. Яъни, баъзи таълим йўналишларини тўрт ёки беш нафар ўқувчи танлаган ёки бутун бошли бир мактабда 10-11-синфлар бир ёки иккита синфни ташкил қилиши туфайли уларни яна вариатив режа бўйича беш йўналишга ажратганда ҳам синфга ўнга яқин ўқувчидан тақсимланиши мумкин. Бунинг устига ўқитувчиларимизнинг дарс соатлари камайиши ёхуд кўпайиши билан боғлиқ муаммолар юзага келиши муқаррар.

 Ўқувчилар репетиторга бормасдан дарс жараёнининг ўзидаёқ ўзлари танлаган йўналиши бўйича билимларга эга бўлиши биз учун қувонарли ҳолат. Аммо дарсликлар бу талабларга жавоб беролармикан?  

Шу боис вариатив режага ўтилган мактабларда дарсларни турли қўлланмалардан фойдаланган ҳолда ўрганишга тўғри келади. Олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонларида ҳам саволлар фақат дарсликдан тушаётгани йўқ. Бунда кимнидир айбламоқчимасман. Аксинча, дарсликларни  қайта кўриб чиқиш, айниқса, 10-11-синф дарсликларини қайта нашр этиш тарафдориман. Вариатив синфларда эса ўз таълим йўналишига оид фанлардан ихтисослаштирилган мактаблардаги каби бошқа дарслик, яъни мураккаблашган ўқув дарсликлари ишлаб чиқилса, нур устига аъло нур бўларди.

Мазкур ўқув йилидан бошлаб ОТМга кирувчилар 5 фандан имтиҳон топширадилар. Буларнинг 3 таси – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари мажбурий фанлар бўлиб, вариатив синфларда бу фанлар бўйича таълим олиш ўқувчилар учун қулай. Шу ўринда вариатив синфларда дарс ўтадиган ўқитувчиларнинг билимга ҳам алоҳида эътибор бериш даркор. Ўқитувчи ана шу синфни ўқитар экан, ўз зиммасига катта вазифа олади ва мана шу синфдаги ўқувчиларнинг камида 50 фоизи ОТМга кириши учун ҳаракат қилиши керак. Агарда йил охирида бундай натижага эришилмаса, бу ўқитувчининг вариатив синфда дарс беришини асло тўғри деб бўлмайди. Фидойи ва ўз касбини севадиган ўқитувчи ўзига яратиб берилган бундай катта имкониятдан оқилона фойдалана билиши керак.

Таълим соҳасида катта самара бериши мумкин бўлган бу вариатив режа биз ўқувчилар учун катта имконият. Ўз навбатида биз ўқувчилар ҳам мана шу имкониятлардан, яратилаётган шароитлардан ўрнида фойдалансак, албатта, ижобий натижани қўлга киритамиз.  

Вариатив режа натижасини эса йил охирида кўришимиз мумкин. Бу борадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича биз ўқувчиларнинг таклифлари ҳам ўрганилиб, эътиборга олинса, мақсадга мувофиқ бўлар ва ривожланиш сари яна бир қадам қўйишга эришилар эди.

Лайло ОЛИМОВА,
56-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019