16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:57
Жамият 👁 408

ЙИҒИЛИШДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ЙИҒИЛИШДА ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Йўл – тасодифларга тўла деймиз-у, баъзан ушбу тасодифлар сабабчилари  айнан жабрланган одамларнинг  ўзлари эканлигини  ўйлаб кўрмаймиз. Аслида бунингдек  бахтсиз ҳодисалардан аҳоли хабардорлигини ошириш, лозим бўлган хулосаларни олишига эришиш жуда муҳим. Чунки хоҳ ички, хоҳ халқаро тоифадаги йўлларда бўлсин – тезликни белгиланганидан анча ошириб ҳайдаётган, машина бошқариб бораётириб телефонда гаплашаётган, йўловчи талашиб  бири-бирини қувиб ўтишга уринаётган ҳайдовчиларлар оз эмас.

Яқинда Бештом маҳалласида йўл-транспорт ҳодисаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман прокурори Ж.Муфтуллаев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Улуғбек Худойбергановлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари  иштирок этдилар. Йиғилишда бунингдек кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш учун кенг тарғибот ишларини олиб бориш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга эришиш кераклиги хусусида сўз юритилди. Шунингдек, мактаб ўқувчиларининг  йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш юзасидан доимий назорат олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш давомида шу йилнинг 2 февралида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган Мирзо Раҳмонов ҳамшаҳари Комил Омоновга тегишли бўлган  “Спарк” русумли  автомашинани   ишончнома орқали  А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро тоифадаги  автомобиль  йўлининг  727-километри,  4 пекетида   бошқариб  кетаётганида  бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиб ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилганлиги кенг муҳокама қилинди.

Ҳодиса натижасида эндигина 36 ёшни қаршилаган, 3 нафар фарзанднинг отаси, ҳали ҳаётдаги орзу-армонларига етиб улгурмаган бир навқирон йигит  ушбу ҳодиса оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмганлиги, унинг Бухоро шаҳридаги кафелардан бирида  бошқарувчи бўлиб ишлаганлиги, ҳодиса вақтида  машинада бўлган онаси – 1954 йилда туғилган Раҳима Аминова эса тан жароҳатлари олганлиги туфайли касалхонага  ётқизилганлиги бўйича маълумот берилди. Шу куни соат 11:50 лар атрофида содир бўлган бу воқеанинг асосий сабабчиси бўлган ҳайдовчи тезликни меъёридан ортиқ оширишганлиги, натижада автомашина бошқарувини йўқотиб қўйганлиги ва ҳалокат содир бўлганлиги ҳақида сўз юритилди. Шунга кўра мазкур ҳолат бўйича 2020 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси  ЖКнинг  тегишли моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилганлиги ҳам маълум қилинди.

Йиғилишда иштирок этган ота-оналар, маҳалла фаоллари маҳалла ҳудудидаги йўлларга пиёдалар йўлакчаси қуриш, пиёдалар магистраль йўлларни кесиб ўтишлари учун йўл чизиқлари чизиш, йўл ҳаракатини бошқарувчи белгилар ўрнатиш юзасидан  таклифларни ўртага ташладилар. Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бу таклифларни инобатга олиш ва бажариш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ берди.

О.Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026