25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:38
Жамият 👁 456

ҲАP БИP ИШДА ҲАҚҚОНИЙЛИК ВА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

ҲАP БИP ИШДА ҲАҚҚОНИЙЛИК ВА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

Мамлакатимизда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мулк, давлат ва жамоат тартиби, табиий муҳитни муҳофаза  қилиш, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, ушбу ҳужжатлар асосида ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилади.

Ҳозирги пайтда маъмурий суд идораларининг халқ билан яқинлигини таъминлаш, судларда кўриладиган маъмурий ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш, шаффофликка риоя этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани фуқароларнинг  маъмурий суд органларига ишончини тобора мустаҳкамламоқда. Бунда, албатта, фуқаролар ўртасида олиб борилаётган ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари ҳамда сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.

Ўтган 2019 йил давомида туман Маъмурий суди томонидан 75 марта бевосита маҳаллалар кесимида 1297 нафар фуқаролар иштирокида ҳуқуқий-тарғибот мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Жамоат ташкилотлари ва фуқаролар йиғинлари масъуллари билан ҳамкорликда 852 маротаба сайёр суд мажлислари ўтказилди. Ушбу сайёр суд мажлисларида кўрилган маъмурий ишларнинг жамиятга, шахснинг ўзига зарари нечоғлик моддий ва маънавий зарар етказиши мумкинлиги ҳаётий мисоллар орқали халққа етказилди.

Шундай бўлса-да, туманимизда 2019 йил давомида 1678 нафар шахсга нисбатан 1465 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар очилиб, судда кўриб чиқилди. Шундан 1246 нафар шахсга нисбатан 1068 та иш бўйича маъмурий жазо қўлланилди. Яъни, 956 та иш бўйича 1246 нафар шахсга жарима, 113 нафар шахсга эса маълум ҳуқуқдан маҳрум этиш  жазоси қўлланилди. Ачинарли томони шундаки, 105 та иш бўйича 106 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Жазо чораларини қўллашда МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича 122 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо чоралари тайинланди.

Бундан ташқари, туман Маъмурий судида кўрилган жами ишлардан 956 таси бўйича 1133 нафар шахс жарима жазосига тортилиб, улардан суд қарори билан 1 млрд. 139 млн. 44 минг 777 сўм маблағ давлат фойдасига ундириб олинди.

Туман Маъмурий судига оммавий-ҳуқуқий муносабатлар бўйича келиб тушган мурожаатлар ҳам ўз вақтида судда кўриб чиқилиб, шаффофлик ва ҳаққонийлик таъминланишига эришилмоқда. Хусусан, ўтган 2019 йил давомида 60 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлар юзасидан келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, шундан 50 иш қаноатлантирилди. Қолган 7 та иш бўйича маъмурий иш қўзғатиш ҳолати бўлмаганлиги учун рад этилиб, 2 та иш эса тугатилди. 1 та иш судда кўрилмасдан қолдирилди.

Ҳар бир мурожаат, ариза ва шикоят ортида, албатта, инсон тақдири бор. Судга келиб тушаётган мурожаатлар билан танишиш жараёнида ишга ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб ёндашилади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахл қилмаган ҳолда иш олиб борилади.
Мақсадимиз – ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, судлар билан фуқаролар ўртасидаги бюрократик тўсиқларга барҳам бериш ҳамда судда кўрилаётган ҳар бир ишда ҳаққонийлик ва шаффофликка  амал қилишдир.

Мунаввар КАPИМБОЕВА,
туман Маъмурий суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026