03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 00:00
Саломатлик 👁 371

Соғлом оила барпо этишда тиббий-генетик кўрикнинг аҳамияти

Соғлом оила барпо этишда тиббий-генетик кўрикнинг аҳамияти

Жамиятимизнинг асосий бўғини — оила. Оилаларнинг барқарорлиги, тинч ва хотиржамлиги келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом вояга етишига бевосита таъсир қилувчи муҳим омилдир. Ақлий ва жисмоний етук, баркамол авлодни тарбиялаш, энг аввало, соғлом оиладан бошланади.

Шу боис, турмуш остонасида турган йигит-қизларимиз айрим касалликларнинг ирсий хусусиятга эга эканлиги ҳақида етарли тушунчага эга бўлишлари зарур. Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф биология дарсликларида ҳам ирсий касалликлар ва уларнинг келиб чиқиш хавфи ҳақида батафсил маълумотлар берилиб, ёшлар турмуш қуришда бунга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги уқдирилган.

Оила қураётган ёшларни тиббий-генетик кўрикдан ўтказиш ва уларга мутахассис маслаҳатини бериш ўта муҳим масаладир. Чунки айрим ирсий касалликлар рецессив (яширин) шаклда кечади. Агар турмуш қураётган йигит ва қизнинг ҳар иккисида ҳам ушбу касалликни ташувчи рецессив генлар мавжуд бўлса, дунёга келажак фарзандда мазкур ирсий хасталикнинг юзага чиқиш эҳтимоли кескин ортади. Бу хавфни фақатгина ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ва мутахассислардан генетик маслаҳат олиш орқали аниқлаш мумкин.

Ҳар қандай оилага, албатта, соғлом фарзандлар зарур. Афсуски, баъзида ёшларимиз турмуш қуриш арафасида бундай эҳтимолий хавфларга етарлича эътибор қаратишмайди. Оқибатда носоғлом фарзандлар туғилиши, оиладаги тинчлик ва тотувликнинг бузилиши, ҳаттоки ажримлар каби кўнгилсиз ҳолатлар юзага келмоқда. Шундай экан, бўлажак келин-куёвлар тиббий кўриклардан ўтишга ва мутахассис тавсияларига бефарқ бўлмасликлари лозим.

Мамлакатимизда бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тиббий-генетик маслаҳат марказлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, никоҳланувчи шахсларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тизими яратилган. Ушбу марказларда оила қуришга қарор қилган ёшларга бўлажак фарзандларининг саломатлиги борасида зарур тушунтириш ва тавсиялар бериб борилади. Биз соғлом оила барпо этишга масъулият билан ёндашиб, давлатимиз томонидан яратилган бундай имкониятлардан ўз вақтида ва тўғри фойдаланишни билишимиз шарт.

Нодира ЭНДИРБОЕВА, Амударё тумани ММТБга қарашли 65-умумтаълим мактабининг олий тоифали биология фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026