ЭРКАК КЎЗГУСИ – АЁЛ!
Кунлардан бир куни Америка Президенти Обама ва унинг аёли Мишель шаҳардаги у қадар шинам бўлмаган ресторанларнинг бирида режалаштирилмаган кечки овқатни ташкил қилишга қарор қилишибди.
Улар эндигина стол атрофига жойлашиб ўтирганларида ресторан хўжайини Президент қўриқчисидан Обаманинг аёли Мишель билан шахсан суҳбат қуришга рухсат сўрабди. Керакли изнни олгач, улар бир муддат ёлғиз суҳбатлашишибди.
Шундан сўнг Обама Мишельдан бу одамнинг нега у билан гаплашишни истаганини қизиқиб сўрабди. Мишельнинг айтишича, ўша одам уни ёшлик даврларида жудаям қаттиқ севган экан.
Шунда Обама дебди:
– Қизиқ, қара, ўшанда унга турмушга чиққан бўлганингда ҳозир мана шу ажойиб рестораннинг бекаси бўлишинг мумкин экан-да?
– Йўқ, – дебди Мишель жавобан, – Агар мен унга турмушга чиққан бўлганимда у ҳозир Президент бўлган бўларди!
Баҳром АББОСОВ

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶