16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:53
Фан ва таълим 👁 354

52-СОНЛИ МАКТАБДА "ТАРАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ" ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ ТОМОНИДАН “МАЪНАВИЯТ КУНИ” ДОИРАСИДА СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ

52-СОНЛИ МАКТАБДА "ТАРАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ" ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ ТОМОНИДАН “МАЪНАВИЯТ КУНИ” ДОИРАСИДА СУҲБАТ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашдек долзарб вазифани амалга ошириш жараёнида уларни маънавий-руҳий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор берилмоқда. Боиси, ота-боболаримиз “билаги зўр бирни, билимли зўр мингни йиқади”, деб бежизга айтмаган.

Ёшларни маънавий камол топтиришда теран илдизлардан сув ичган азалий қадриятларимизнинг, урф-одатларимизнинг ўрни алоҳидадир. Шу билан бир қаторда бу борада ёшларнинг кўнгил кўзини очадиган, ўзлигини англашга чорлайдиган бадиий асарлар ўқишга жалб этиш, маънавият тарғиботчилари билан учрашувлар ташкил этиш ҳам муҳим ўрин тутади.

Бунингдек хайрли вазифа ижросига ҳисса қўшиш мақсадида Амударё туманининг “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти амалга ошираётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳаси доирасида ёшларнинг зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар билан учрашувлари ташкил этилмоқда ва уларга маънавий озиқ улашилмоқда.

Яқинда ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 52-сонли мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари иштирокида ўтказилди. Дўстона, самимий суҳбатда мазкур мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларидан бир гуруҳи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, “Ватан фидойиси” кўкрак нишони соҳибаси, 8та шеърий, насрий асарлар муаллифи, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Робия Йўлдошева, туманимизда илк бор Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган, қатор шеърий китоблар муаллифи Зулфия Оллаёрова, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, иккинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳибаси Ойгул Ражабовалар иштирок этдилар.

Тадбирда дастлаб “Маънавият куни” доирасида юртимизда ҳуқуқий-демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш, ёшларга замонавий илм-фанни чуқур сингдириш, улар кўнглида эл-юртга садоқат ва миллий ғурур туйғуларини юксалтириш, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотларни кенг тарғиб этиш мақсадида суҳбат олиб борилди.

Ижодкорларнинг ижод намуналаридан тинглаш учрашувга йиғилганлар учун янада завқли бўлди. Робия Йўлдошева, Зулфия Оллаёрова, Ойгул Ражабова, мазкур мактаб ўқитувчиси, узоқ йиллардан бери мазмунан бой шеърлари билан танилган Гулмирза Бобожоновларнинг шеърларини барча зўр қизиқиш билан тингладилар.

Аллома “Ўқиганим ва билганим сари ўқимаганим ва билмаганим қанчалар кўп эканлигини тушуниб, хижолат тортаман”, деганида нақадар ҳақ эди. Ҳа, биз қанча ўқисак, тингласак, шунча шууримиз ойдинлашади, маънавиятимиз бойийди.

Мазкур суҳбатда ўқилган шеърлар ҳам тингловчилар томонидан қизғин қарши олингани бежиз эмас. Шунингдек, ўқитувчиларни, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ижодкорлар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Суҳбат сўнгида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифбой Эшниёзов мактабга учрашув учун ташриф буюрган ижодкорларга самимий миннатдорчилик билдирди ва ижодларига барака тилади.

Давра суҳбати таассуротларга бой бўлди.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026