14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:44
Фан ва таълим 👁 328

ҲАР БИР БОЛА – БИР ОЛАМ

ҲАР БИР БОЛА – БИР ОЛАМ

Тобора ривожланиб бораётган мамлакатимизни янада равнақ топтириш – бугунги ёш авлоднинг билим ва салоҳиятига боғлиқ. Бунда, албатта, бугунги ёшларга берилаётган таълим-тарбия муҳим аҳамиятга эга. Чунки яхши таълим-тарбия олган ёшларгина эл-юртга фидойи бўладилар, ўзларини она Ватан тинчлигига, келажагига дахлдор деб биладилар. Шунинг учун ҳам  мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига энг устувор вазифа сифатида қаралади.

Сўнгги икки йил ичида таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар салмоғи ҳам, муассасалар сони ҳам кескин ошди. Натижада 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим такшилотларига қамраб олиш бўйича ижобий натижаларга эришилди.
Биргина бизнинг туманимизда ўтган йил давомида 1 та давлат хусусий шериклик асосида, 27 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан ташкил қилинди ва мактабгача таълим ташкилотлари сони 82 тага етказилди. Яна 22 нафар тадбиркор томонидан нодавлат МТТлар ташкил этиш юзасидан битим тузиш учун ҳужжатлар тайёрланиб,  Мактабгача таълим вазирлигига тақдим  этилган. Айни пайтда туманда 45,5 фоиз 3-6 ёшли болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Тумандаги 40-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1991 йилда қурилган бўлиб, 140 нафар кичкинтойни тарбиялашга мўлжалланган. Давлатимизнинг соҳага қаратаётган эътибори ва кун сайин ошиб бораётган талаблар боис, 2016 йилда муассаса биноси капитал таъмирланди ва қўшимча, қулай шароитлар яратилди. Натижада янги гуруҳлар ташкил этилиб, ҳудуддаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичи ҳам ошди.

Бугунги кунда ташкилотда 9 та гуруҳда 250 нафар жажжи болажонлар тарбияланмоқда. 16 нафар педагог-тарбиячиларнинг 4 нафари олий, 2 нафари тугалланмаган олий маълумотга эга. 10 нафар ходимлар эса ўрта махсус маълумотли мутахассислардир. Тарбиячи-педагоглар Нафиса Исмоилова, Альбина Эшназарова, Шоҳиста Жамоловаларнинг  “ўрган-ўргат” тамойили асосида иш юритишлари туфайли тарбияланувчилар ўртасида туман миқёсида ўтказиладиган “Соғломжон-Полвонжон”, “Билағон болажонлар” каби беллашувларда 40-сонли  мактабгача таълим ташкилоти ҳамиша пешқадам.

Болажонларнинг соғлом ва эпчил, интилувчан бўлиб улғайишларида бош ошпаз Саида Жумамуродованинг ҳиссаси катта. Бири-биридан ширин, тотли таомлар тайёрлаб, болажонларни сийлагувчи пазанда опани болажонлар “ўзимизнинг ширин момомиз”, дея севишади. Ҳамшира Дилбар Қурбонбоева эса болажонларнинг саломатлигини доимий кўрикдан ўтказиб туришни асло канда қилмайди.

Жорий йилнинг январь ойида туманимизда бўлган Ишчи гуруҳи аъзолари ушбу муассасада бўлишиб, олиб борилаётган таълим-тарбия сифати билан танишдилар ва ходимларнинг иш тажрибалари, эришаётган ютуқларини таҳлил қилишди. Иш самарасини ижобий баҳоладилар ва тарбияланувчилар учун келтирган совғаларини топширдилар.

Муассасадаги гуруҳларда болаларнинг ёши, қизиқишлари бўйича таълимий машғулотлар олиб бориш, қобилиятли болажонлар иштирокида алоҳида тарбиявий соатлар ташкил этиш, уларнинг жисмоний етуклик сари қадам қўйишларини шакллантириш мақсадида чиниқтирувчи машқлар, қизиқарли спорт ўйинлари ўтказилади. Айниқса, 6 ёшли болалар гуруҳларида бола нутқини ривожлантириш, диққатни жамлаш, нолдан 10гача, 10дан 100 гача рақамларни ёддан айтиш, рақамларни ёддан қўшиш, айириш, кўпайтириш каби машғулотлар жуда қизиқарли тарзда олиб борилади. Тоза ҳавода сайр  қилиш, табиат бағрига саёҳат, “Дадам, ойим ва мен оилавий спортчилармиз”, “Мен катта бўлсам...” каби ўйин-машғулотлари жараёнида болажонлар ўзларини эркин, мустақил ҳис этишни ўрганишади.
Ташкилот ходимларининг барчаси учун ҳар бир бола – бир олам. Ана шу оламнинг янада баркамол, метин, мустаҳкам алп қўрғонга айланиши бугунги таълим-тарбия жараёнига, ҳаракатга боғлиқ эканлигини улар юракдан ҳис этадилар. Шунингдек, Президентимиз томонидан соҳа ходимлари олдига қўйилаётган улуғвор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда виждонан бажаришга интиладилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар Ёшлар билан учрашув: спорт, таълим ва янги имкониятлар 14.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019