16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 12:22
Фан ва таълим 👁 443

ФАН ОЙЛИГИ ТАДБИРЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАР МЕҲНАТИ САМАРАСИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ

ФАН ОЙЛИГИ ТАДБИРЛАРИ ЎҚИТУВЧИЛАР МЕҲНАТИ САМАРАСИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили давомидаги ҳар бир ой ҳар хил фанлар ойлиги деб белгиланиб, шу муносабат билан ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Фан ойликлари асосан ўқитувчиларнинг ижодий фаолликларини ошириш, истеъдодли, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш, оммалаштириш, таълим сифатини ошириш ва таълим жараёнида қўлланилаётган услубларни такомиллаштириш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Декабрь ойи бошланғич таълим фанлари ойлиги бўлганлиги муносабати билан 26- сонли умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синфларида ҳам турли тадбирлар, очиқ дарслар, муҳим саналарга бағишланган маънавий-маърифий кечалар ташкил этилди.

Мактабда 2 та 1-синфлар мавжуд. Аввало бошланғич синфлар услуб бирлашма йиғилиши ўтказилиб, ойлик доирасида ўқитувчиларга вазифалар тақсимланди.
Шунга мувофиқ бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда, ноанъанавий услубда очиқ дарслар ўтишди.
Очиқ дарсларда мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар вакиллари ҳам иштирок этиб, таълим жараёни билан танишдилар.

Бошланғич синфлар ўқитувчилари Азамат Шомуродов, Роза Гулмонова, Насиба Шукурлаева, Матлуба Бекберганова, Наргиза Авазмуратова, Санжар Холимбетовлар ҳамкорликда 8 декабрь – Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишлаб “Қомусимиз - бахтимиз” 10 декабрь Ўзбекистон Республикаси мадҳияси қабул қилинган кунга бағишлаб  “Мадҳиямиз жараёнгла, ҳар он” деб номланган кечалар ўтказилди. Тадбир давомида ўқувчилар Конституциямиз ва мадҳиямиз ҳақида шеърлар ижро этди, маълумотлар айтиб, билимдонликларини намойиш қилдилар.

Фан ойлиги доирасидаги доирасидаги тадбирлар 1-синфлар ўқувчиларининг она тилимиз алифбосидаги ҳарфларни ўзлаштириб олганликлари муносабати билан ўтказилган “Билимлар пойдеворисан, Алифбе” деб номланган саводхонлик байрамига  уланиб кетди. 2019 йилнинг 26 декабрида бўлиб ўтган ушбу тадбирда 1-синфлар ўқувчилари ҳарфлар тимсолида саҳнага чиқиб, уларга таъриф бериб, шеърлар айтдилар. Она тилимиздаги ҳарфларни ёзиш, ўқишни ўргатгани учун алифбе китобига, биринчи устозларига самимий миннатдорчилигини билдирдилар, келгусида ўқиш, она тили ва  бошқада фанларни яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилишларини изҳор этдилар.

Ҳар қандай касб эгаси ҳам илк билим олишни алифбедан бошлайди. Буюк олимларга ҳам илм чўққилари сари интилишида бошланғич таълим фанлари илк зинапоя вазифасини ўтаган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, бошланғич таълим фанларини ўқитишнинг ўзига хос масъулияти юқори.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлардаги ўқувчиларнинг фаоллиги, тортинмай ўз билимларини намойиш эта олишлари, ҳозиржавобликлари мазкур мактаб бошланғич таълим фанлари ўқитувчилари бу борада ўз вазифаларини яхши уддалай олаётганликларини кўрсатди.

О.Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026