ФАН ОЙЛИГИ ЎҚУВЧИЛАРНИ КЎПРОҚ ЎҚИБ-ЎРГАНИШГА УНДАДИ
Тарихни чуқур ўрганиш – ўзликни англаш сари йўл очади. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳар йили январь – тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фан ойлиги сифатида белгиланишида ҳам улкан мақсадлар мужассам. Яъни, ёш авлоднинг юрт озодлиги, оила ободлиги, турмуш фаровонлиги, тинч ва эркин яшаш учун барча шарт-шароитлар, имкониятлар мавжудлигини англашларига, ўз Ватанининг муносиб фарзанди бўлиш туйғуларини шакллантириш, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга лоқайд бўлмасдан ҳушёр бўлиш, мустақиллик ўз-ўзидан қўлга киритилмаганини, балки ота-боболаримизнинг мислсиз фидойиликлари маҳсули эканлигини тушуниб етишларини таъминлаш мазкур ойликни ўтказишдан кўзланаётган мақсад ҳисобланади.
Ушбу муҳим ва ўзига хос масъулиятли ойлик туманимиздаги 75-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам намунали ўтказилмоқда. Мазкур мактабда 275 нафар ўқувчиларга 41 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Уларнинг 2 нафари тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиларидир.
Муассасада 16 та фан тўгараклари, бешта муҳим ташаббус бўйича 8 та фан тўгараклари, 6 та спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда.
Мактабда январь ойи фан ойлигини ҳам ўқувчилар, ўқитувчилар улкан қизиқиш ва ташаббускорлик билан ўтказмоқдалар.
Режага мувофиқ ойлик тадбирлари мактабда “Менинг маҳаллам” мавзусида иншолар танлови ўтказишдан бошланди. Шунингдек, ҳар бир синфда очиқ дарслар ўтказилиб, унда иштирок этган мактаб маъмурияти, ўқитувчилар жамоаси вакиллари ва ота-оналар, ҳудуд нуронийлари фан ўқитувчиларининг дарсни қизиқарли тарзда ташкил эта олишлари, янги педагогик технологиялардан фойдалана олишларига холисона баҳо бердилар.
Шу йил 27 январь куни мактабда тарих фани ўқитувчиси Соҳиба Дурдиева раҳбарлигида ташкил этилган “Туғилган маконим – олтин бешигим”, деб номланган фан ойлигининг якуний тадбири ҳам ўқувчиларнинг тасаввурларини, билимларини янада бойитди. Унда юқори синфлар ўқувчилари мактаб жойлашган Уйшин маҳалласи, Қипчоқ овули, Чилпиқ ёдгорлиги тўғрисида қизиқарли маълумотлар берувчи маърузалар қилдилар.
Дарҳақиқат, мустақиллик йиллари халқимиз ҳаётида янги саҳифа очиб, Ватанимизнинг қадим тарихига, халқимизнинг бой маънавий, маданий меросига бўлган муносабат ўзгарди. Бу она тилимиз, динимиз, азалий қадриятлар, урф-одат ва анъаналаримизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи қайта тикланганида ҳам яққол намоён бўлди. Дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган аллома боболаримизнинг хотираси эъзозланиб, уларнинг бой маънавий мероси чуқур ўрганилаётганлиги, хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги ҳам мустақиллик шарофатидандир. Бу ўқувчилар томонидан тақдим этилган маърузаларда ҳам ўз аксини топди.
Тадбир сўнгида мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Фан ойлиги ўқитувчиларни ҳам, ўқувчиларни ҳам дарсдан ташқари ўқиб-ўрганишга жалб қилгани, ҳудуд тарихига оид кўпгина маълумотлар тўпланишига хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶