МАКТАБДА “КЕКСАЛАР МАЪРИФАТИ” МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРС СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш бўйича давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликда олиб бораётган ишлари муҳокамасига бағишлаб 2019 йилнинг 4 декабрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу борадаги ишлар танқидий кўриб чиқилди. Келгусида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизга асосланган тарбия муҳитини шакллантириш, айниқса, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ёшларни асрашга эътиборни кучайтириш жуда муҳим эканлиги таъкидланди.
Бунингдек ҳолларга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг қўшма қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг умумий ўрта таълим муассасаларида “Кексалар маърифати” мавзусида давра суҳбатлари ўтказиш тизимли йўлга қўйилмоқда. Касбий ва ҳаётий тажрибаси юқори, обрўли, ижтимоий фаол бўлган нуронийларнинг ёшлар билан суҳбат-соатлари уларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва садоқат руҳида тарбиялаш, касбга қизиқтириш, кийиниш маданияти ва одобини кенг тарғиб қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Шу йил 22 январь куни Тошёп овулида жойлашган 76-сонли мактабда ўтказилган “Кексалар маърифати” очиқ дарс соатида таълим фахрийси Каримбой Ражабов, солиқ инспекцияси собиқ ходими, пенсионер Қурбонбой Отажоновлар иштирок этдилар. Тадбирни Тошёп маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли Гулшод Собирова очди ва олиб борди. Унда ўқувчилардан ташқари мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар жамоаси вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Дарс соатида асосан 9-11 синфлар ўқувчилари иштирок этдилар ва “Ватан ҳимоячиси бўлиш - энг шарафли касб” мавзусида нуронийларнинг суҳбатларини тингладилар.
Албатта, “Кексалар маърифати” дея номланувчи суҳбат тарзидаги очиқ дарс, мавзу юзасидан нуронийларнинг суҳбатлари, бу борада ким қандай фикрда эканлигини аниқлаш мақсадида ўртага ташланган саволлар ўқувчиларни қизиқтириб қўйди. Ва жавоблар ҳам тайёр эди.
Шуниси эътиборлики, бугунги кун ўқувчилари жамиятимизнинг бутун ҳаётидаги ўзгаришлар, янгиланишлар ҳақида, хусусан, миллий армиямизнинг тобора такомиллашиб, қудрати ошиб, жанговар қобилияти юксалиб бораётгани ва ҳарбий хизмат ҳар бир йигитнинг шарафли бурчи эканлиги ҳақида ўз хулосалари бор. Буни улар дадил ифодалаб беришди.
Мактабда ўтказилган “Кексалар маърифати” очиқ дарс соати ўқувчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶