21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:17
Жамият 👁 393

ИНСОН ҲАЁТИДА КАСБНИНГ ЎРНИ МУҲИМ

ИНСОН  ҲАЁТИДА  КАСБНИНГ  ЎРНИ  МУҲИМ

Дунёда минглаб касблар бор. Мана шу ранг-баранг касблар оламида қандай қилиб мўлжал олиш керак? Ҳаёт йўлингиз, меҳнат фаолиятингизни тўғри бошлаш учун қайси касбни танлаган маъқул? Бу ишда касблар классификацияси сизга яхши ёрдам бериши мумкин. Кўп ҳолларда касбнинг номи,  унинг қандай аталиши касб танлаётган кишига маълум бўлмайди.  Масалан,  айтайлик,  сиз яхши расм чизасиз,  бу машғулот сизга жуда ёқади ва сиз бундан кейин ҳам ўзингиздаги мана шу расм чизиш қобилияти керак бўладиган жойда ишлашни хоҳлайсиз.  Хўп,  айтинг-чи,  сиз газмол ишлаб чиқаришда расмлардан нусха кўчирувчи деган касб борлигини,  полиграфияда - дизайнер,  колорист,  ретушёр касби борлигини биласизми? Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин.

Ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича мактаб ва оила ҳамкорлиги кўп жиҳатдан бу ишга ота-оналарнинг қай даражада тайёргарлик билан қатнашаётганлигига боғлиқ. Яъни, касб танлаш бўйича ўтказиладиган тадбирларга ота-оналарни фаол жалб қилиш, касбга йўналтириш бўйича ўтказиладиган тадбирларда ота-оналар билан индивидуал маслаҳатлашиши, ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича суҳбат ўтказиш энг кўп тарқалган шакл ҳисобланади. Суҳбат жараёнида болаларнинг қизиқишлари,  мойилликлари, қобилиятлари ҳақида маълумотларни ўзаро алмашадилар. Мактабда ўқитувчилар ота-оналарга касб танлаш бўйича ўтказиладиган анкета саволларига олинган жавоблар,  мазкур мавзуга бағишланган иншоларни таҳлил қилиш асосида тўпланган материалларни айтиб берадилар. Айниқса, бунда меҳнат таълими дарсининг аҳамияти катта. Меҳнат таълимида ўқувчи нафақат меҳнат тайёргарлигини,  балки у ўзининг ахлоқий сифатларини ҳам шакллантиради,  бошқа кишиларга муносабати таркиб топади, жисмоний ва руҳий, маънавий томондан ривожланади. Оилада тўғри меҳнат тарбиясини олган болалар келажакда ўзининг махсус меҳнат тайёргарлигини муваффақиятли ўтказади. Оилада болаларнинг меҳнат тарбияси жуда эрта бошланиши керак.

У одатда ўйинчоқларни батартиб сақлаш,  уларнинг бутунлигига жавобгарлигини оширишдан бошланади. Болаларнинг ёши катта бўлган сари бериладиган меҳнат топшириғи мураккаблашиб бориши, бироқ унинг миқдорини оширмаслик керак. Ўзбек оиласи кўп фарзандли ҳисобланади. Шу боис, болалар ўртасида меҳнат тақсимоти бўлиши шарт. Агар ота-она ўз болаларининг бахтли бўлишини хоҳлар экан,  албатта,  болани меҳнатсевар қилиб тарбиялаши керак. Шу боис бунда мактабнинг раҳбарлик роли жуда муҳим. Мактаб ота-оналарнинг айрим касбларга бўлган салбий муносабатини болаларига ўтказишига ҳаракат қилишларига йўл қўймаслиги зарур.

 Хулоса қилиб айтганда,  инсон ҳаётида касб алоҳида аҳамиятга  эга ҳисобланади. Мактаб ўқувчиларининг тўғри касб танлашида ота-она ва мактаб биргаликда иш олиб борса, таълим-тарбия соҳасида, албатта, кўзланган мақсадга эришилади.

Шаҳноза ҚУРБОНБОЕВА,
55-сонли умумтаълим мактабининг технология фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026