17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 17:48
Жамият 👁 579

ЧИЛПИҚ ЁДГОРЛИГИ ҲАҚИДА БИЗГА НИМАЛАР МАЪЛУМ?

ЧИЛПИҚ ЁДГОРЛИГИ  ҲАҚИДА БИЗГА НИМАЛАР МАЪЛУМ?

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги Устюрт пасттекислигидан то Султон Увайс тоғларигача бўлган жойларда ўтмиш тарих изларини кўриш мумкин.  Сир-синоатларга тўла маҳобатли қалъалар қолдиқларидан бу ерларда бир пайтлар ҳаёт қайнаганини, маданият гуркираб яшнаганини, тараққиёт ривожланганини, бу ерларда яшаб ўтган аждодларимизнинг ҳам маънавиятли ва зукко инсонлар бўлганлигини англаш қийин эмас. Ўтмиш ёдгорлиги бўлган ана шу қалъаларнинг 14 таси Амударё тумани ҳудудига тўғри келади.

Шулардан бири бўлган Чилпиқ қалъасининг  ёши икки минг йилдан ортиқ. Чилпиқ тарҳи халқа шаклида бўлиб, Нукус шаҳридан 43 км. жанубда жойлашган. Чилпиқ – бу дарё сатҳидан 35-40 метр баландикдаги 65 метр диаметрга эга томсиз думалоқ минора бўлиб, табиий ясси тепаликнинг чўққисида жойлашган. Чилпиқ айлана шаклда бўлиб, атрофи қалин пахса девор билан ўралган, бир томони кириш йўли сифатида очиқ қолдирилган. Чилпиқнинг 6-8 метрлик девори сақланган, ички радиуси 12 метр. Қадимги деворларнинг бизгача нурамасдан келишининг сири, ёмғирдан сақловчи сувоқларнинг ўрнатилишида. Сувоқлар дарё ултонидаги соз лойдан олинган ва ҳар қандай зах, зилзилаларга қарши туриши учун пойдевор тагига қум тўшалган. Маҳаллий аҳоли Чилпиқнинг барпо этилишини афсонавий девлар билан боғлайди. Чилпиқ ҳудудидан исломгача бўлган қадимги дафн маросимларига хос ёдгорликлар топилган. Олимлар фикрига кўра, Чилпиқ оташпарастлар жасадларини келтириб қўядиган махсус даҳма вазифасини бажарган. IХ-Х асрларда, Қадимги Хоразмнинг гуллаган вақтларида қайта таъмирланган. Хоразмликлар Чилпиқдан Хоразмшоҳлар давлатининг бошқа қалъалари билан бир қаторда хабар етказиш ва мудофаа иншооти сифатида фойдаланишган. Чилпиқ ўз вақтида  фасллар алмашинуви, Амударё суви тошиши ва қайтиши каби деҳқончилик учун жуда муҳим ўзгаришларни олдиндан астрономик кузатиш ва календарь хизмати юритиш жойи бўлган деган фикрлар ҳам мавжуд. 

Чилпиқ – Амударё соҳили ва туманимиз ҳудудида жойлашганлиги сабабли туманимиз тимсолига  айланган. Бундан ташқари, ўзининг тарихий аҳамиятга эга эканлиги ва ноодатий шакли туфайли Қорақалпоғистон Республикаси давлат гербида ҳам тасвирланган.

Инъомжон ТУРСУНБОЕВ, 41-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019