КОРРУПЦИЯ – МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИНИ ЕМИРУВЧИ ИЛЛАТ
Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенциясига унинг 6-моддаси 3-бандида кўрсатилган билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан қўшилган.
Айтиш жоизки, давлатларда уларнинг иқтисодий таснифига қараб, коррупция хавфи ҳар хил таъсир кўрсатади. Бугунги кунда бизнинг давлатимизда коррупция қонун устуворлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари, ҳокимиятга бўлган ишончни йўқотиш, тадбиркорликда соғлом рақобат, демократик институтлар шаклланиши, жамиятнинг маънавий устунлиги каби қадриятларга хавф солаётганини алоҳида таъкидлаш керак.
Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 3 январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Қонун 6 боб, 34 та моддадан иборат бўлиб, унда коррупция тушунчаси, унга қарши курашувчи идоралар, уларнинг ваколатлари белгилаб берилди. Лекин бу иллатга қарши курашда юртдошларимизнинг аксариятида ҳамон фуқаролик позициясининг йўқлиги, коррупциянинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик қилишдан тийилиши каби камчиликлар бу борадаги ишларнинг самарали амалга оширилишига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ҳам ўрни эътироф этилган.
Хулоса қилиб айтганда, ишга кириш учун ёки фарзандини ўқишга жойлаш учун пора бераётган ва олаётган икки шахснинг ўртасидаги қонунбузилиш ҳолатига қарши курашиш – бу бевосита давлат идораларининг вазифаси деб ўйлаётган фуқаро қаттиқ адашади. Чунки, коррупцияга қарши кураш ва бу иллатнинг олдини олиш, нафақат давлат идораларининг, балки, ҳар бир фуқаронинг бурчи.
М.МАТЮСУПОВ, туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶