Мактабда бошланғич синфлари фан ойлигида фаол қатнашган ўқувчилар тақдирланди
Мамлакатимизда таълим сифатини янада ошириш мақсадида кўпгина ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мактабларда, айниқса, ўқувчиларнинг билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида фан ойликларининг юқори савияда ўтказилишига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида фан ойликлари ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билимларини янада кенгайтириш, ўз устида ишлашларига имкон яратмоқда.
Тумандаги 26-сонли умутаълим мактабида декабрь ойи давомида ўтказилган бошланғич синфлари фан ойлиги доирасида ҳам турли тадбирлар ташкиллаштирилди. Ойлик давомида намунавий очиқ ўқув машғулотлар, турли кечалар, янги йил безаклари мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Уларнинг барчасида ўқитувчилар ва ўқувчилар фаол иштирок этдилар. Айниқса, мактаб бошланғич синфлари фан ўқитувчилари Pоза Гулмонова, Азамат Шомуродовлар томонидан ўтказилган намунавий очиқ ўқув машғулотларида ўқувчиларга мавзу янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда кенг тушунтирилди.
Мактабда ойлик якунида катта тадбир ташкил этилди. Тадбирда 1-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчилар қатнашишди. Унда ўқувчилар она юртимизни мадҳ этувчи ва янги йилга бағишланган шеърлар, мақоллар, тез айтишлар, топишмоқларни ифодали ўқиб бердилар. Қувноқ куй-қўшиқлар, шўх рақслар ижро этиб, кечага янада файз киритдилар. Шунингдек, ўқувчилар томонидан турли хил эртаклар асосида тайёрланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбирда фан ойлиги давомида фаол қатнашган ўқувчилар мактаб маъмурияти тамонидан фахрий ёрлиқлар, совғалар билан тақдирландилар.
Н.Шукуруллаева, 26-сонли мактабнинг
бошланғич таълим услуб бирлашмаси раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶