21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:03
Жамият 👁 625

ТУМАНИМИЗ ВАКИЛЛАPИ ХАЛҚАPО АКЦИЯ ҒОЛИБЛАPИ БЎЛИШДИ

ТУМАНИМИЗ ВАКИЛЛАPИ ХАЛҚАPО АКЦИЯ ҒОЛИБЛАPИ БЎЛИШДИ

Ҳар йили бутун дунёда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 25 ноябрдан 10 декабргача “Хотин – қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун “ халқаро акция ўтказилиши анъанага айланиб қолган. Мамлакатимизда ҳам Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ҳамкорлигида 2019 йил 25 ноябрдан 10 декабри оралиғида “Хотин - қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” халқаро акцияси ўтказилди. Акция доирасида кўзда тутилганидек, мамлакат бўйлаб барча овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда маҳаллалардаги хотин - қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий - ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларининг хотин - қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, зўравонликка қарши курашиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлашга оид билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг қўшимча билим ва кўникмаларга эҳтиёжини баҳолаш мақсадида On-Line тест жараёнлари ташкил этилди.

Бу муҳим тадбирда туманимиз овул ва маҳаллалари раислари ва хотин -қизлар қўмитасининг маҳаллалардаги мутахассислари ҳам фаол иштирок этдилар. Улар бир соат мобайнида Интернетдан узилмаслик техник талабига амал қилган ҳолда истаган ҳудудларида туриб тест жараёнларида қатнашиб, белгиланган муддатда, берилган 60 та саволларга жавоб беришга ҳаракат қилишди. Натижаларга кўра, туманимизнинг Чойкўл овул фуқаролар йиғини раиси Яхшимурод Аҳмедов, шу овул таркибидаги Босув маҳалла фуқаролар йиғини хотин -қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий -ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Дилфуза Абдуллаевалар тест синовларида энг юқори балл тўплаб, ғолиблар сафидан жой олдилар.

Шуниси эътиборлики, ушбу синовга қамраб олинган 20 минг нафарга яқин иштирокчилар ичидан ҳар бир маъмурий ҳудудлардан 2 нафардан, яъни бир нафар маҳалла раиси ва 1 нафар хотин –қизлар билан ишлайдиган мутахассис , жами 28 нафар иштирокчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантиришга лойиқ топилган бўлса, Қорақалпоғистоннинг икки ғолиби ҳам туманимиз вакилларидир.

Шу йилнинг 10 декабрида Тошкент шаҳрида On-Line тест ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Яхшимурод Аҳмедов ва Дилфуза Абдуллаевалар қатнашиб, ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026