14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:02
Жамият 👁 265

"Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқий кўмак" акцияси ўтказилди

"Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқий кўмак" акцияси ўтказилди

Ўзбекистонда ижтимоий давлат тамойилларини амалга ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва жамиятда адолат тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган. Бу борада нафақат моддий ёрдам, балки ҳуқуқий кўмак ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки кўпинча бундай фуқаролар ўз ҳуқуқларини билмаслиги ёки уларни ҳимоя қилиш учун етарли имкониятларга эга бўлмаслиги сабабли турли муаммоларга дуч келишади. Ҳуқуқий кўмак эса уларга ўз муаммоларини қонуний йўл билан ҳал этишда ва давлат томонидан берилган имтиёзлардан самарали фойдаланишда катта ёрдам беради.

Адлия вазирининг 2025 йил 8 сентябрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқий кўмак” акциясини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманининг Гулзор маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳамкор ташкилотлар, жумладан туман Прокуратураси, Адлия бўлими, Юридик хизмат кўрсатиш маркази ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими томонидан кенг қамровли ҳуқуқий акция ўтказилди.

Тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари иштирок этиб, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган инсон ҳуқуқлари кафолатлари ва имтиёзлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 100 дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот материаллари тарқатилди.

Акция давомида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг деярли барчаси жойида ҳал этилди. Жумладан, аксарият фуқароларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлар, кафолатлар ва имтиёзлар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Бир нафар фуқаронинг мурожаатига асосан унинг хонадони туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан дезинфекция қилиб берилди.

Тадбир доирасида 30 нафар фуқаролар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. 20 нафар фуқароларга бепул дори-дармонлар тарқатилди. 3 нафар фуқаролар ультратовуш диагностикаси текширувидан, 2 нафар фуқаро эса электрокардиограмма кўригидан ўтказилиб, лаборатория текширувидан ўтказилган 5 нафар фуқароларга тегишли тартибда шифохоналарга йўлланмалар берилди. Бундай амалий ёрдамлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлашга ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган муҳим қадамдир.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туманида ўтказилган “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига ҳуқуқий кўмак” акцияси давлатнинг аҳолига ғамхўрлигининг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Бу каби тадбирлар фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этишга ва ижтимоий адолатни қарор топтиришга хизмат қилади.

Ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли кўплаб эҳтиёжманд фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳаётий муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам олдилар. Бу эса жамиятда ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундай тадбирларни мунтазам равишда ташкил қилиш аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда ва уларни ўз ҳуқуқларидан хабардор қилишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019