16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 16:51
Жамият 👁 543

“E-IJRO AUKSION” электрон аукционларида иштирок этиш тартиби тушунтирилди

“E-IJRO AUKSION” электрон аукционларида иштирок этиш тартиби тушунтирилди

Якка тартибда уй-жой қуриш учун олинадиган ер участкалари эндиликда “E-IJRO AUKSION” электрон аукционларида савдога қўйилмоқда. Навбатдаги лавҳамиз мазкур янги тартибни аҳоли ўртасида тушунтириш мақсадида ўтказилган йиғилиш хусусида.

Ўзбекистон Республи каси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январь кунги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ якка тартибда уй-жой қуриш учун олинадиган ер участкалари эндиликда “E-IJRO AUKSION” электрон аукционларида савдога қўйилмоқда.

9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман аҳолисига мазкур қарорда кўрсатилган талаблар ва “E-IJRO AUKSION” электрон аукционларида иштирок этиш тартиби бўйича батафсил тушунча бериш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Жасур Норимов, Қорақалпоғистон Республикаси “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман филиали бошлиғи Шокир Давлетов, туман Адлия бўлими бошлиғи Мўминжон Матюсупов ҳамда тегишли корхона-ташкилотлар масъуллари, фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Масъуллар томонидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бундан кейин “E-IJRO AUKSION” ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилиши, унинг тартиби батафсил тушунтирилди. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукционларда ер участкалари реализация қилиниши мазкур қарорда белгилаб қўйилгани, ер участкалари фақат шаҳарсозлик ҳужжатлари, яъни аҳоли пунктининг бош режаси ва тегишли қисмининг батафсил режаси лойиҳаси билан таъминланган ҳудудларда аукционга қўйилиши айтилди.

Шунингдек, якка тартибда уй-жой қуриш учун 4 сотихгача бўлган ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига, давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман ёки шаҳар ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга аукционсиз берилиши тушунтириб ўтилди.

Туман Адлия бўлими бошлиғи Мўминжон Матюсупов фуқароларга бу борада батафсил ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси – электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур ахборот киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнларидан бевосита фойдаланиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими сифатида ташкил этилганини таъкидлади.

Ундан ташқари, аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарномалар 30 кун олдин “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази”нинг веб-порталида жойлаштирилиши, аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан автоматик тарзда бошланишини, бу тизимнинг шаффоф экани қайд этиб ўтилди.

Йиғилиш давомида  иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар ҳам берилди.

Шу ўринда айтиш керакки, айни кунларда ҳам “E-IJRO AUKSION” ягона савдо майдончасида Амударё туманининг Назархон, Амир Темур номли овуллари ҳамда Қум ёп, Тош қалъа ва бошқа маҳаллаларидан якка тартибда уй-жойлар ҳамда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш иморатлари қуриш учун ер майдонлари электрон аукционларга қўйилган бўлиб, хоҳловчилар унда иштирок этишлари мумкин.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026