“КОНСТИТУЦИЯ – ҚОМУСИМИЗ, ФАХРИМИЗ”
8 декабрь 1992 йилдан бошлаб мустақил давлатимизнинг Конституцияси қабул қилинган кун сифатида бутун мамлакатимизда улкан байрам қилинади.
Сана муносабати билан 6 декабрь куни бизнинг 19-сонли мактабимизда ҳам “Конституция – қомусимиз, фахримиз” номли маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Унда мактабимизнинг юқори синфлари ўқувчилари, ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбирни мактаб директори М.Ҳайтбоев очиб берди ва Конституциямизнинг мазмун-моҳияти хусусан, ёш авлодга улкан ғамхўрлик ўз ифодасини топгани ҳақида батафсил гапириб ўтди. Шундан кейин ўқувчилар Конституцияни, она Ватанни тараннум қилувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар ижро қилишди. Байрам тадбири йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Муҳаббат ШАМАЕВА, 19-мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶