ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
75-сонли мактабда яқинда рус тили - фан ойлиги якунланиши муносабати билан «Китоб бизнинг дўстимиз» шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактабимизнинг барча синфлари ўқувчилари фаол қатнашдилар. Ўқувчиларни китоб ўқишга ундаш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил қилиш, шу билан бирга рус тили фанига қизиқтириш ва нутқи равонлигини ошириш тадбиримизнинг асосий мақсади эди.
Тадбирда ўқувчилар дастлаб «Мен севган эртак қаҳрамонлари» рукни остида ўз чиқишларини намойиш этдилар. Мактабимизнинг 4-синф ўқувчилари «Шолғом» рус халқ эртагини ва 6-синф ўқувчилари И.Криловнинг «Ниначи ва чумоли» масалидан лавҳа, шунингдек А.Пушкиннинг эртаклари қаҳрамонларини саҳна кўринишида жонлантирдилар. А.С.Пушкин ижодидан ижро этилган шеърлар ҳар бир ўқувчида улкан таассуротлар қолдирди. Мусиқий чиқишлар, рус миллий қўшиқлари, рақслари, ижролари тадбирга алоҳида жозиба бахш этди.
Тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар Фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Зиёда Ражабова,
75-сонли мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶