ФҲДЁ маълумотларини исталган ДХМдан олишингиз мумкин
Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти»га мувофиқ жисмоний шахсларга фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари (ФҲДЁ) ҳақидаги (туғилиш, никоҳ, никоҳдан ажралиш, ўлим, ёлғиз она, оталикни белгилаш, маълумотлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида ва бошқа) маълумотномаларни бериш давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.
Бундан ташқари, мазкур хизматлар экстерриториал тарзда кўрсатилади. Яъни, ушбу ФҲДЁ органлари (ФҲДЁ архиви) томонидан кўрсатиладиган хизматларни рўйхатга олинган (прописка қўйилган) ҳамда яшаш манзилингиздан қатъий назар исталган ДХМдан олиш имкони яратилган.
Давлат хизматлари маркази хизматларидан фойдаланиш учун марказ ходими мурожаатчи номидан сўровнома тўлдиради ва сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
• паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;
• ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда – ишончнома
нусхаси;
• ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари;
• ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома;
• марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса – уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.
Ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар нусхалари Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан уларнинг асл нусхаларидан олинади. Хизмат кўрсатганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ахмедов Ойбек Эркинбой ўғли
Туман Давлат хизматлари
маркази бош мутахассиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶