“БАЙРОҒИМИЗ – ФАХРИМИЗ”
18 ноябрь – мамлакатимиз ҳаётида ўзига хос тарихий кун. Бундан 28 йил муқаддам айнан шу куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ фахримиз, ифтихоримизга айланган байроғимиз қабул қилинган эди.Ўтган давр мобайнида давлатимиз суверетитетининг рамзи бўлмиш байроғимиз ҳар бир фуқаронинг кўнглидан чуқур жой эгаллади.
Мазкур санага ўқувчилар эътиборини қаратиш ва байроғимиз ҳақидаги билимларини бойитиш мақсадида шу йил 18 ноябрь куни мактабимизда мактаб директорининг маънавий - маърифий ишлар бўйича ўринбосари Баҳром Хўжамуродов, ўқитувчи Сайёра Расуловалар билан ҳамкорликда учта 11 синфлар ўқувчилари иштирокида “Байроғимиз – фахримиз” деб номланган маънавий -маърифий тадбир ўтказдик.
Кечада дастлаб, ўзим байроғимизда акс этган ранглар, белгилар ҳақида, қандай вақтларда давлатимиз байроғи юксак кўтарилиши ҳақида маъруза қилдим. Шундан сўнг ўқувчилар байроғимиз ҳақидаги фактлар, уни ҳурмат қилмаганларга қўлланиладиган чоралар ҳақида йиғилганларга маълумотлар беришди. Байроғимизни, тинчлик - осойишталигимизни, юртимизни мадҳ этувчи шеърлар куй -қўшиқларга уланиб кетди.
Тадбир барча йиғилганлар қалбида давлатимиз байроғига, ҳур замонамизга ҳурмат ҳиссини юксалтирди.
Гулистон БЕКТЕМИРОВА,
36 -сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶