Миллий либосларимиз – фахримиз
Бугунги кунда ёшлар ўртасида миллий қадриятларимизни, урф-одатларимизни тарғиб этиш, уларни “оммавий маданият” таъсиридан асраш асосий вазифалардан бирига айланган.
Зеро, “оммавий маданият” ни ўзида ифода этиб, хориждан кириб келаётган турли кийим-кечаклар, мусиқалар айрим ёшларни ўз таъсирига олаётгани ташвишланарли.
30 октябрь куни туманимиздаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Сайёра Тиловова ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Замира Худайбергинова, Муяссар Pаҳматуллаева, Дўстлик, Фаровон, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини мутахассислари билан ҳамкорликда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, “Йўл харитаси”нинг 9-банди ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Бувижоним кийган либослар” мавзусидаги миллий қадриятлар ва либосларни қизлар ўртасида тарғиб этишга қаратилган тадбир ҳам ёшларни маънавиятини юксалтиришга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятлидир.

Қизлар ўртасида миллий либосларни кенг тарғиб этиш, ёшларнинг миллий либосларга ҳурматини ошириш ҳамда кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирни 40-сонли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Замира Худайбергинова очиб берди ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлиги ҳақида айтиб ўтди.
Тадбирда 9-10-ва 11 синф ўқувчи-қизлари томонидан бувижонларимиз, онажонларимиз, момоларимиз кийган либослар кўргазмаси намойиш этилди.
Мактаб хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Сайёра Тиловова “Бувижоним кийган либослар” мавзусида слайд тақдимот қилди.

бувиларимиз кийган либослар газламасининг табиийлиги, соғлиққа зарарсизлиги, дизайн жиҳатидан очиқ, тор эмаслиги, қулайлиги ва қадди-қоматни тик, чиройли тутишда муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.
Албатта, атлас, адрас ва беқасам сингари матолардан тикилган миллий либосларнинг кўркам ва хушбичимлиги, ўзига хослиги, ўзбек қизларига янада кўрк бағишлайди.
Шуни унутмаслик керакки, миллий либосларимиз бизнинг фахримиз ва ғуруримиздир.
Ирода Эрдошева,
жамоатчи мухбир.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶