САЙЛОВГА ҚИЗҒИН ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтади-ган сайловни юксак савияда ташкил этишга мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан сайлов участкалари тузилди. Сайлов участкалари учун барча шароитларга эга бинолардан жой ажратилди. Барча сайлов участкаларида давлат рамзлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиёт ва қўлланмалар, овоз бериш кабина ҳамда қутилари тахт қилиб қўйилди.
Тумандаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати сайловини ўтказувчи 30-сонли “Манғит” сайлов округида ҳам сайловга тайёргарлик ишлари тасдиқланган режа асосида олиб борилмоқда.
Округ сайлов комиссияси раиси Й.Абдалов, раис ўринбосари М.Ибрагимов ҳамда котиб Ш.Ёқубовалар комиссия аъзолари билан ҳамкорликда тайёргарлик ишларини қизғин тарзда давом эттиришмоқда.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶