14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:54
Фан ва таълим 👁 519

БУ ЕРДА ИЛМЛИ, ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР КАМОЛГА ЕТМОҚДА

БУ ЕРДА ИЛМЛИ, ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР КАМОЛГА ЕТМОҚДА

Ривоят қилишларича, 1860 йиллар бошида Қозоғистон томонлардан савдо – сотиқ ишлари билан келган 5 нафар қозоқ Амударёнинг соҳилида жойлашган, Жумуртовнинг шундоққина этагидаги сўлим ва хушманзара ерларни кўриб, шу ерга ўтов тикишган ва кейинчалик ўтиримли бўлиб қолишган. Бешта қозоқ оиласи ўсиб- униб, кейинчалик бу ерда улкан қишлоқ вужудга келган.

Оқ олтин овулининг маркази қадим – қадимдан Бештом қишлоғи деб юритилиб келади. Бештом атамаси бешта хонадондан иборат деган маънони билдиради.Бу ўша қозоғистонлик беш нафар қозоқ миллатига мансуб кишилар авлодларидан ташкил топган қишлоқ.

Туманимизнинг чекка ҳудудларидан саналмиш бу қишлоқ ҳам мустақиллик йилларида ўзгача қиёфа касб этди. Озода, ораста кўчалари турли дов- дарахтлар, анвойи гуллар билан безаниб,фусункор , файзли манзилга айланган. Кўчалардаги обод, бири – биридан чиройли ҳовлилар, ҳовлилар олдида турган турли русумдаги мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомашиналар аҳоли ҳаёти фаровон, тўкин – сочинлигидан дарак беради.

Қишлоқ аҳолисининг фарзандлари шу ҳудудда фаолият кўрсатаётган 50 – сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим олишади. Чекка ҳудуд бўлса-да мактабда ўқувчиларнинг таълим – тарбия олишлари учун яратилган шароитлар кишининг ҳавасини келтиргулик. Муассасага ташриф буюрган киши энг аввало ҳудуднинг ўзига хос дид билан ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилганига гувоҳ бўлади. Куз охирлаб бораётган айни шу кунларда ҳам қулф уриб очилиб турган гуллар кимнинг завқини келтирмайди, дейсиз? Коридорлари, синфхоналари ўзига хос безатилган, қуввати 220 ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактабда жорий ўқув йилида 427 нафар ўқувчи 2 сменада таълим – тарбия олмоқда. Уларга 42 нафар малакали устозлар дарс машғулотлари ни олиб боришаётир. Жами ўқитувчиларнинг 90 фоизи олий маълумотли.

Муассасада Сайёра Тожибоева, Гулойим Асқарова, Қувват Ниёзимбетов, Муҳаббат Юсупова, Феруза Ажмағамбетова, Хушрўй Ўрозимбетова, Озода Болтабоева каби кўп йиллик тажрибага эга ўқитувчилар кейинги авлод вакиллари Хурсанд Шомуродрв, Хуршид Абдукаримов, Иномжон Қурбонбоев, Аҳмаджон Абдижамилов, Гўзал Раҳимова, Фаррух Ражабов каби ёш ўқитувчиларга устоз – шогирд анъанаси асосида ўзларининг тажрибаларини ўргатиб, таълим – тарбия сифати ошишига ҳаракат қилишаяпти.Мактабда бошланғич синфларда 14 та, кейинги синфларда 27 та фан тўгараклари , шунингдек, Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш борасида илгари сурган бешта ташаббуси ижросини таъминлаш борасида ҳам бешта тўгарак фаолияти йўлга қўйилган.

Ўқитувчилар меҳнати самараси ўқувчилар ютуқларида акс этади, албатта. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак,ўтган ўқув йилида мактаб битирувчиларидан 11 нафарининг турли олийгоҳларга ўқишга киргани қувонарлидир. Шунингдек, ўқувчилар турли кўрик – танловларда, спорт мусобақаларида ва билимлар синовларида ҳам туман, Қорақалпоғистон босқичларида совриндорлар сафида келишаяпти, аввалги йиллардан бирида маҳаллалар тарихини ўрганишга бағишланган “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам”, деб номланган кўрик- танловда улар мамлакат босқичи ғолиби бўлишган эди.

Мактаб ҳаётига чуқурроқ разм солсангиз - улар эришаётган ютуқларда узоқ йиллар шу мактабда ўқитувчилик қилиб, улкан тажриба ва маҳоратга эга бўлган , айни кунда кексалик нафақасидаги фахрий устозларнинг ҳам ҳиссаси борлигини сезасиз. Улар мактабга тез -тез ташриф буюриб, таълим - тарбия жараёнини кузатиб, керакли йўл- йўриқларни бериб туришаркан .Яна бир айтишга арзигулик маълумот – мактаб ўқитувчиларининг деярли 70 фоизи ўз битирувчиларидир.

Муассасада 21 октябрь - Ўзбек тили байрами ва октябрь ойи ўзбек тили ва адабиёти фан ойлиги бўлганлиги муносабати билан ўтказилган “Тил миллат ва тараққиёт кўзгуси” деб номланган маънавий – маърифий кечада ҳам ўқувчиларнинг дарс машғулотларини қай даражада эгаллаётгани, уларнинг интеллектини ривожлантиришга қандай эътибор берилаётгани ва она тилимизга бўлган меҳр- муҳаббати яққол намоён бўлди. Ўзбек тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Гулойим Асқарова, Нафиса Нурлонова, Нафиса Абдуллаевалар раҳбарлигида тайёрланган ушбу тадбирда ўзбек тили тарихи, ривожланиш пиллапоялари ва бугунги дунё миқёсида тутган нуфузи ҳақида маърузалар ўқилди, тилимизнинг софлигини сақлашга , ҳурмат билан қарашга даъват этувчи шеърлар ўқилди, ўзбек тили асосчиси , буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ижодидан саҳна кўринишлар намойиш этилди.

Руҳшунослар аслида қобилиятсиз бола бўлмайди, фақат уларни англай билиш ва ривожлантириш зарур , деб ҳисоблайдилар. 50 сонли умумий ўрта таълим мактабига сафаримиз давомида буни яққол англагандай бўлдик ва ёш авлод камоли йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган устоз мураббийларга толмас куч- қувват тиладик.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019