16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 23:40
Жамият 👁 761

“БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ” ДЕБ НОМЛАНГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

“БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ” ДЕБ НОМЛАНГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан илгари сурган 5 та муҳим ташаббуси ижроси ижтимоий, маънавий- маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларда янги, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, хотин-қизларнинг касб-ҳунарларни эгаллаб, ҳаётда ўз ўринларини топишларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ёшларнинг порлоқ келажаги, маънавиятимиз ривожи учун хизмат қилувчи 5 та муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ этиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар кўлами тобора ортмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни санъат, маданият, спорт-соғломлаштириш муассасаларига кенг жалб қилиш, ёшлар орасида ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва Президентимиз белгилаб берган 5 та ташаббус аҳамиятини тарғиб қилиш мақсадида шу йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Республикамиз миқёсида “Беш ташббус – беш имконият” номли ёшлар фестивалини ўтказиш юзасидан қарор қабул қилган эди.

9 октябрь куни мазкур қарорга мувофиқ туманимизда ҳам ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда модератор Минаж Мамбетов, санъаткор, “Ниҳол” мукофоти совриндори Шираз Турсунбоев, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Улбўлсин Ўринбоева, ёш актриса Алима Раматуллаева, ТАТУ 1-курс магистранти , “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Давид Қонарбоев, “Қарақалпақстан жаслары” газетаси мухбири Шукурбай Сийпатдинов, репортёр Каримжон Абибуллаевлардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Улар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши масъул ходимлари билан биргаликда дастлаб  Манғит шаҳридаги 9 -сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлишиб, ўқувчилар билан учрашдилар. Фестивал доирасида “Сиз севган адабий қаҳрамонлар” мавзусида суҳбат ўтказилиб, мактабнинг тасвирий санъат синфларида тарбияланаётган болалар ижодий кўргазмаси намойиш қилинди. Меҳмонлар ўқувчиларнинг ижодий ишларига юксак баҳо беришди.

Фестивал доирасида “Тамара- Феруза” хусусий корхонасида  ёш аёл-қизлар билан касб-ҳунарнинг инсон ҳаётидаги ўрни, мамлакатимизда ёшлар тадбиркорлигига яратилаётган имкониятлар ҳақида мароқли суҳбат ўтказилди. Айтиш керакки, мазкур корхона ёш қизларни иш билан таъминлашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Қиличбой овулидаги сунъий қопламали мини футбол майдончасида фестивал доирасида туманимиз мактаблари ўқувчиларининг футбол мусобақалари,  37-сонли мактабда эса ўқувчи қизлар ўртасида волейбол мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.

Туманимиздаги 40-сонли мактабнинг 9-синфи ўқувчилари учун Давид Қонарбоевнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш борасидаги маҳорат дарси ўқувчиларнинг билими ва тушунчалари янада кенгайишига хизмат қилди.

Фестивал доирасидаги яна бир тадбир Қипчоқ овулидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида  бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчиларидан ташқари кўплаб овул ёшларини жамлаган учрашувда тарғибот гуруҳи аъзоларининг муҳтарам Юртбошимиз илгари сурган 5 та ташаббус доирасида мамлакатимизда ва Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ишлар ва бундан кўзланган улуғвор мақсадлар ҳақидаги қилган маърузалари иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Мактаб ўқувчилари намойиш этган концерт дастури бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган ғамхўрликлар уларнинг ҳаётида қандай намоён бўлаётганини яққол кўрсатди.

 “Беш ташаббус – беш имконият” деб номланган ёшлар фестивали доирасида ўтказилган барча тадбирлар амударёлик ёшларда улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026