Ҳавасга лойиқ тарбия маскани
Туманимиздаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳозирги кунда 13 та асосий гуруҳда 300 нафар, 2 та қисқа муддатли гуруҳда 50 нафар, шунингдек, 3 та мактабга тайёрлов, 6 та катта ва 4 та ўрта гуруҳларда болалар таълим-тарбия олмоқда.
Муассасада тажрибали педагоглар «Илк қадам» давлат ўқув дастури асосида 5 та ривожлантирувчи марказларда таълим-тарбия беришади. Муассасада «Рақс», «Зумрадойлар давраси», «Ёш рассом», «Ёш спортчи» каби тўгараклар фаолият юритади. Ўқитувчи ва тарбиячилар болажонларга таълим-тарбия бериш билан қаторда турли хил спорт мусобақалари ва тадбирлар, кўрик-танловлар ўтказиб, тарбияланувчилар иқтидорини ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда.
Шунинг учун тарбияланувчилар турли кўрик-танловларда юқори натижаларга эришмоқда. Жумладан, 2017-2018 ўкув йилида «Ширинтой-кичкинтой» спорт мусобақасининг туман босқичида фахрли 1-ўринни, 5-6 ёшли болалар ўртасида ўтказилган «Шашка» спорт мусобақасининг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади.
Нафақат тарбияланувчилар, балки, муассаса тарбиячилари ва ходимлари ҳам юқори натижаларга эришмоқда. 2018 йилда «Йил тарбиячиси» кўрик-танловининг туман босқичида муассаса тарбиячиси Зумрад Шомуродова фахрли 1-ўринни, 2019 йилда ушбу танловнинг туман босқичида тарбиячи Дилбар Қурбонбоева фахрли 1-ўринни, Республика босқичида 3-ўринни эгаллади. 2017-2018 ўқув йилида «Йилнинг энг яхши ошпази» кўрик-танловининг туман босқичида ошпаз Гулистон Матчонова 2-ўринни, «Йилнинг энг яхши ошхонаси» кўрик-танловида муассаса ошхонаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.
Тумандаги турли байрам тадбирларида муассасанинг рақс тўгараги қизлари фаол қатнашиб келмоқда.
Бу ютуқлар замирида қанчадан-қанча меҳнат ва фидойилик ётади.
Муассаса тарбиячилари ва барча ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, уларнинг шарафли ва масъулиятли ишларида муваффақиятлар тилаймиз!
Чарос Арслонова,
туман ҳокимлиги ахборот хизмати ходими.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶