14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:32
Мақолалар 👁 799

104 ЁШЛИ ОНАХОН ҲУЗУРИДА

104 ЁШЛИ ОНАХОН ҲУЗУРИДА

Умр – оқар дарё. Гоҳ шиддатли, тошқин, асов, гоҳида сокин. Инсон умр дарёсида шундай яшаб ўтаверади. Умрининг сокин дамлари – нуронийликка етганида яшаб ўтган йўлларига назар ташлаб, кимнидир армон, кимнидир пушаймон эзади. Яна бир тоифа инсонлар қалби хотиржам тортади. Ҳаётидан, ўзи босиб ўтган умр йўлларидан кўнгли тўлиб, Яратганга минг-минг шукроналар айтади, ўтаётган ҳар бир кунини ана шу шукроналик туйғуси билан шодон қаршилайди.

Чойкўл овулининг Қорақипчоқ мавзесида Хадича момо Беканова исмли кекса онахон яшайдилар. Момони ҳамқишлоқлари фахр билан:

– Аcрни қаритган матонатли энамиз, – дейишади.

Қорақипчоқликларнинг бундай фахрли эътирофида жон бор. Хадича момо яқинда 103 ёшга тўлиб, умрининг 104-баҳорига қадам қўйдилар. Ўтган асрнинг 1917 йили бошида таваллуд топган онахоннинг бутун умри туманимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилишдек фидойилик онларида кечди. Болалиги тузум ўзгарган, одамлар онгида турли сиёсий қарашлар, фикрлар хилма-хиллиги ҳукм сураётган оғир дамларга тўғри келди. Момо колхозлаштириш йилларида оддий халқ бошидан кечирган оғир дамларни доим хотирасида жонлантириб туради.

Хадича Беканова. Ўз даврида бу исм-шариф анчайин таниқли, жарангдор бўлганини ҳамқишлоқлари мамнуният билан эътироф этишади. 14-15 ёшидан янги тузилган колхозга аъзо бўлган Хадичахон Беканова катталар билан баб-баравар норма бажарди. Елкасидан кетмони тушмаган бу меҳнаткаш қиз ўзига яраша шаддод, ўта қатъиятли, ҳар қандай муаммони ижобий ҳал этишда ўз шахсий фикрига эга эди.

Аёл-қизлар колхоз ишини амал-тақал бажариб юрганида Хадича Беканова, ҳатто айрим эркаклардан ҳам кўпроқ, самаралироқ ишлади. 1930-1935 йиллардаги янги тузилган колхозларнинг далаларига чигит қўлда экилар, ерлар ҳўкиз, от ва эшак ёрдамида ҳайдаларди. Эшак қўшилган омочнинг олдини тутиб юришни ҳамма ҳам уддалаши мумкин, лекин от ва ҳўкиз қўшилган қўш олдини тутиш бирмунча оғир бўлиб, буни фақат кучли эркакларгина бажарарди. Лекин шаддод ва уддабурон Хадича Беканова бу борада эркак қўшчилардан қолишмас, от ва ҳўкиз қўшилган омоч билан ер ҳайдашда нормани бир ярим, икки баравар ошириб бажарарди.

Иккинчи жаҳон уруши бошланган кезлар. Ишга яроқли эркакларнинг барчаси урушга кетган, яқиндагина турмуш қурган Хадичахоннинг ҳам умр йўлдоши Йўлдошбой Беканов фашизмга қарши жангларда жон олиб жон берарди. Халқ тушкун – ҳар куни бир дилхиралик юз беради. Кимнингдир боласи урушга кетса, хамқишлоқларидан қай бирининг фарзанди бедарак кетганлиги ҳақида хабар келади ё кимнингдир хонадонида аза очилади. Боз устига камдан-кам оилаларнинггина қора қозони қайнайди. Оналар оч-юпун, юраги забун болаларини эргаштириб далада ишлар, колхознинг барча оғир-у енгил иши аёллар, кексалар ва болалар зиммасида эди.

Ҳеч эсидан чиқмайди: Шундай оғир кунларнинг бирида ўша пайтдаги Қипчоқ туманининг бир гуруҳ фаоллари Қорақипчоқ овулида йиғин ўтказди. Йиғинда қандай бўлмасин, экин-тикин палласигача Босу каналидан Қорақипчоқ овулига янги ёп – кичик канал қазиб келтириш ҳақида қарор қабул қилинди. Ҳеч ким “канални кимлар қазийди?” демади. “Қандай қазиймиз, ишчи кучи етишмайди?” деган гап ҳам бўлмади. Лекин эртасига ишга яроқли одам борки, кичик ёп қазиш ишларига бошчи қилиб тайинланган қишлоқ катхудоси Кенжабой отага эргашишди. Улар орасида Хадича Беканова ҳам бор эди. Тунни-тонгга улаб ишлашган ўшанда. Қарийб икки чақиримча узунликдаги ёпни қорақипчоқликлар қўлда қазиб, овул ерларига сув олиб келишди. Тупроқ ва лойни елкалаб ташишган овул аҳли.

Эҳ-ҳе, ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Қазув ишларига бош бўлган Кенжабой ота номини олган “Кенжа ёп” туфайли овул-эл, хонадонлар обод бўлди. Пахта ва бошқа деҳқончилик маҳсулотлари етиштириш кўпайди. Оилалар рўшноликка етишди. Хадича момолар замонида қўлда, битта-битталаб чигит қадалган ерларда бугун иш тизими тамоман ўзгача. Одам иш кучи ўрнини техника эгаллаган. Ҳаёт гуркираб ривожланаётир. Ҳар куни бир ўзгариш, янгиланиш. Бу янгиланишлар ичида Хадича момонинг ўзи ҳам борлигидан қувончи ичига сиғмайди.

Умри меҳнатга эгиз ўтган онахон фарзанд тарбиясида ҳам кўпларга ибрат бўлди. Умр йўлдоши, Аллоҳ раҳмат қилсин, Йўлдошбой ота билан уч ўғил бир қизни меҳнаткаш, касб-ҳунарли қилиб тарбиялади. Ўғилларига эргашиб худди ўзи каби шаддод ва уддабурон бўлган қизи Бибиҳожар Йўлдошева тракторда чигит экканида, машинада пахта териб бутун Ўзбекистонга танилганида Хадича Беканова худди онадан қайта туғилгандай севинди. Ўғли Ўрозимбат олий ўқув юртини тугатиб, ўқитувчилик қилиб юрганини кўрган онахон фахр-у ифтихордан тўлиб-тошди. Ҳар бир фарзандининг ютуғидан бир яшнаб-яшарди гўё.

Олис ёшлик йилларида гоҳ темир йўл қурилишида ишлаган, гоҳ кўкрагини кериб, ҳўкиз қўшилган омоч билан колхоз ерини ҳайдаб, қўлда чигит эккан, тонналаб пахта терган кунлари ортда қолганидан, дориломон кунларга етганидан Аллоҳга шукри беадад кўп бугун онахоннинг.

Хадича момо 104 ёшга қадам қўйдилар. Умрининг шу нуроний палласида ҳам кўнгли тошиб турадиган онахон ҳар куни боғ-у роғини бирров айланишни, неваралари билан ҳовлида сайр қилишни хуш кўрадилар. Чамандек очилиб ётган гулзорга ҳар боққанида кўнгли гулдай яшнаб кетади момонинг.

Бугун Хадичахон момо Беканованинг атрофида невара келинлар, чевара-ю эваралари парвона. 50 нафардан зиёд невара-чеваралари момони бир зум ёлғиз қолдиришмайди. Бири шеър айтиб берса, бошқалари ҳар хил ўйинлар ўйнаб, энажонини хурсанд қилиш пайида бўлишади.

Биз ижодий гуруҳимиз билан момони зиёрат қилган кунимиз онахонни неваралари, келинлари қуршовида кўрдик. Ҳазилкаш, суҳбатлашишни хуш кўрадиган онахон кетар чоғимизда оддийгина хайр-хўш, деб қолишни ўзига эп кўрмадилар.

– Худога шукур, куч-қувватим бор, – дея бизни ўзлари ҳовлигача қузатиб чиқдилар ва узундан-узоқ дуо қилдилар.

Президентимизга омонлик, халқимизга тинчлик, хонадонларга, ҳар бир инсонга рўшнолик ва бахт-саодат, эл-юртга тинчлик тиладилар. Момо билан хайрлашарканмиз, менинг кўнглимда ажиб бер шеър туғилди.

Оналар дуоси асрагай бизни,

Асрагай Ватанни, ҳар ўғил-қизни.

Оппоқ тонглар отар рўйи заминда

Ҳаёт ҳадя этар ёруғ кундузни.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Чойкўл овули.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019