12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Жамият 👁 604

50 йилдан кейинги дийдор ва ёшлик хотиралари

50 йилдан кейинги дийдор ва ёшлик хотиралари

Вақт шиддати ва тирикчилик ташвишлари инсон ҳаётида кўп нарсаларни ўзгартиради. Аммо ёшлик хотиралари, айниқса мактаб даври билан боғлиқ хотиралар қалбда абадий муҳрланиб қолади. У инсонни ўтмишга етаклаб, ўша беғубор даврларни яна бир бор ҳис этиш имконини беради.

19 июль санаси Амударё туманининг Бобур номли овулидаги 6-сонли, собиқ Максим Горький номли мактабнинг 1975 йилги битирувчилари учун ҳам худди шундай унутилмас кун бўлди. Улар орадан ярим аср – 50 йил ўтиб, яна ўзлари таҳсил олган жонажон мактаби биносида жам бўлишди. Бу учрашув нафақат ўтган кунларни ёдга олиш, балки дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, устозларга бўлган чуқур ҳурматни ва синфдошларга нисбатан чексиз соғинч туйғуларини намоён этишда муҳим восита бўлди. Дийдорлашув онлари ҳар бир иштирокчининг қалбида чуқур из қолдирди ва уларга ёшликнинг энг гўзал дамларини қайтадан ҳис этиш имконини берди.

Синфдошлар учрашуви мактаб ҳовлисидан бошланди. Тенгдошлар бир пайтлар ўзлари билим олган синф хоналарига кириб, ўқувчилик йилларига қайтгандек бўлишди. Ҳар бир бурчак, ҳар бир девор уларга ўша даврларни эслатиб, юракларида илиқ туйғулар уйғотди. Мактаб парталари, синф доскаси, деворлардаги расмлар – барчаси уларни олис ўтмиш томон чорлади. Шу сабаб бўлса керак, синфдошларнинг кўзларида қувонч ёшлари, юзларда табассум ва қалбларда чексиз шукроналик туйғулари акс этди.

Синфдошлар ўзларига таълим-тарбия берган, ҳаёт йўлида тўғри йўналиш кўрсатган мактабнинг собиқ директори, марҳум Собир Ғоипов, ўқитувчилари Жумабой Шомуротов, Қидирбой Жанисбаев, Сағинбой Жумабоев, Собир Сапарниёзов, Шомурод Қўчқоров, Бика Исмоилова, Ўрозбика Давлатбоеваларни илиқ хотиралар билан ёдга олишди. Уларнинг номларини тилга олар эканлар, ҳар бир синфдошнинг кўз ўнгида азиз устозларининг муборак сиймоси гавдаланди. Бу хотиралар уларнинг қалбида абадий яшайди ва устозларнинг меҳнати ҳеч қачон унутилмайди.

Учрашувга нуроний ёшида кексалик гаштини сураётган устозлари Қодир Қутлибоев, Қўчқор Раҳимов, Гулора Раҳимовалар ҳам таклиф этилди. Синфдошлар уларнинг дуоларини олиб, мактаб давридаги ўқувчилик йилларини биргаликда эсладилар. Устозларнинг ҳар бир сўзи, ҳар бир насиҳати синфдошлар учун маънавий озуқа бўлди, уларнинг ҳикоялари, ҳазил-мутойибалари қалбларни ёритди. Бундай дийдорлашувлар ўтмиш ва бугунги кун ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, авлодлар ўртасидаги узвийликни таъминлайди.

Афсуски, 1975 йилда мактабни тамомлаган 74 нафар ўқувчидан бугунги кунда 21 нафари орамизда йўқ. Уларнинг хотираси ҳам синфдошлар қалбида мангу яшайди. Учрашув давомида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганларнинг порлоқ хотиралари ёд этилди.

Тадбирнинг давоми Жумуртов овулидаги чойхоналардан бирида давом этди. У ерда синфдошлар янада эркин муҳитда суҳбатлашиб, бир-бирларининг ҳаётларидаги янгиликлар билан ўртоқлашдилар. Ўйин-кулгу ва рақслар узоқ давом этиб, синфдошлар дийдор онларининг эсда қоларли ўтишига ёрдам берди. Ҳаёт, дўстлик ва бирдамлик ҳақида янграган куй-қўшиқлар, шўх рақслар учрашувга янада файз бағишлади.

50 йилдан кейинги дийдор онлари болалик, ўсмирлик ва ёшлик йилларини бирликга ўтказган, бугун ҳар бири нуроний отахон ва онахон бўлиб, фарзандлари, невара-чеваралари қуршовида яшаётган синфдошларга чексиз руҳий ва маънавий қувват бағишлади.

Синфдошлар учрашувни ташкил қилган дўстлари Ўролбой Раҳимов, Тажимурод Ўтабоев, Сотимбой Самандаров, Шарифа Сададдинова ва Жумабой Тажибоевларга чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Чиндан ҳам, мактаб – бу шунчаки билим маскани эмас, балки инсоннинг шахс сифатида шаклланишида муҳим роль ўйнайдиган, унга ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам берадиган, бир умрлик дўстлар орттиришга замин яратадиган муқаддас даргоҳдир. Бу учрашув ҳам мактабнинг инсон ҳаётидаги ўрни қанчалик беқиёс эканлигини яна бир бор исботлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026