21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 16:35
Жамият 👁 820

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни: АВЛОДЛАР ҚАЛБИДА ҚАЙТА ТУFИЛГАН БОБООХУН САЛИМОВ

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни: АВЛОДЛАР ҚАЛБИДА ҚАЙТА ТУFИЛГАН БОБООХУН САЛИМОВ

Ҳаёт – курашлардан, қарама-қаршиликлардан иборат. Бу ҳақда жуда кўп ёзамиз ва гапирамиз. Мантиқан олиб қарайдиган бўлсак, бу тўғри. Лекин ҳаёт карвонига қўшилиб, яшаб ўтаётган инсонлар учун бу карвон йўлларида турфа мазмундаги  курашлар силсиласида кечган умрлари, турфа қарама-қаршиликлар жараёнларида  гоҳ енгиб, гоҳ енгилиб ўтказган азобли кунлари, ойлар, ҳатто йиллар қанчалик машаққатларга тўла бўлганини, афсуски жуда кўп ҳолларда улар дунёдан ўтгачгина англаймиз.  Нима учун жуда кўп ҳолларда, дедим?.. Чунки бу ҳаёт карвонига  қўшилиб яшаб ўтган кўплаб  (балки юзлаб, минглаб) аждодларимизнинг долғали  умр йўллари, эл-юрт, она Ватан озодлиги  йўлидаги фидойиликлари ҳақида сўз очиш, уларнинг ўзлари ҳаётлик пайтларида  эътироф этиш даҳшат эди –  айтган тил кесиларди, эътироф этган юракларга  ханжар уриларди. Таъбир жоиз бўлса, юртдошимиз, давлат ва жамоат арбоби, ўткир сиёсатдон, сермулоҳаза дипломат, йирик ислоҳотчи, Хива хонлиги даврининг  ҳуқуқ билимдони –  Қозикалон  Бобоохун Салимов шахси,  унинг мустақиллик йўлидаги буюк хизматлари ҳақида яқин-яқинларгача “чурқ” этиб сўз очилмаганининг боиси ҳам шу важдан эдики, унинг номига келажакни кўра олмаган манқуртлар томонидан “халқ душмани” дея тамға босилганди. Уни келажак уфқларини кўриб, идрок этолмаганлар маҳв этдилар. Аксинча, истиқбол ва тараққиёт сари, она юрт истиқлоли сари қадам қўймоққа интилган кўнгиллар унинг номини юракларида  мангу асраб қолдилар.

Хўш, Бобоохун Салимов ким эди?  Биз у ҳақида  нималарни биламиз?

Кўпчилик элдошларимиз – ўрта ва кекса ёшдаги кишилар  Бобоохун Салимов шахси  ҳақида гап кетганда:

–   Жумуртоғда, Эшонёп маҳалласида яшаган, жуда билимли одам бўлган, ҳатто Ленин билан учрашиб, суҳбатлашган, –  дея эътироф этишади. Айримлар тарихчи олим Ж.Раҳимов  қаламига мансуб  “У Ленин билан учрашган эди” (Тошкент, Ўзбекистон нашриёти –  1988)  китобидан иқтибослар келтиришга ҳаракат қилишади.  Биров уни “халқ душмани”  сифатида қатағонга учраганини айтса, яна биров:

 –  Қизил империяга хизмат қилган, бўлмаса, Ленин билан учрашармиди, – қабилида  тўмтоқ фикр билдиради. Ҳақиқат эса...

Ҳақиқат шуки, оддийгина қилиб айтадиган бўлсак, Бобоохун Салимов халқ, миллат, она Ватан, бундан ҳам муҳими, мустақиллик фидойиси эди. Бу ҳақда хоразмлик тарихчи ва ёзувчи Умид Бекмуҳаммад ўзининг  “Хуршид Даврон кутубхонаси” учун махсус тайёрлаган “Йиртилган саҳифалар садоси” мақоласида  батафсил сўз юритади.  Унга кўра, “ХХ аср бошларидан то 1929 йил – вафотигача бўлган даврда  Хоразм тарихида ўзига хос мавқега эга бўлган Бобоохун Салимов Хива хони Қозикалони Салимохуннинг  энг катта фарзанди бўлиб,  1874 йилда Гурлан беклигида  туғилади.  Отаси – хонликнинг Қозикалони Салимохун ўғлига бобосининг исмини беради. Онаси бобосининг исмини олган ўғлини “бобосининг исмини қандай қилиб айтаман”, деган важда  уни Бобоохун деб атайди”  ва унинг асл исми Муҳаммад Карим бўлса-да,  барча Бобоохун деб аташга одатланишади.

Бобоохун Салимовнинг ёшлиги ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар авж олган ХХ аср бошларига тўғри келди ва у бу жараёнга катта журъат ва шижоат билан кириб келди.  Натижада отаси вафотидан сўнг, Хива хонлигининг энг юқори лавозимларидан бири Қозикалон вазифасини матонат ва сабот билан бажарди.

У ўз фаолиятида мутаассиб руҳонийларнинг кирдикорларига қарши адолат билан иш юритди,  ўз даврининг етук зиёлилари билан яқин алоқа ўрнатди, жамиятдаги илғор тараққийпарвар кучлар билан бирлашиб, ижтимоий ҳаётда чуқур илдиз отган салбий муносабатларни йўқотиш учун сафдошларини ислоҳотлар ўтказишга ундади. У миллий ғурурни, инсонлар дилида журъат ва жасорат туйғуларини уйғотувчи  шеърлар ёзди. Ҳар қандай шароитда ҳам ҳақ сўзни айтишдан, ҳақиқат, халқ эрки ва озодлиги учун курашишдан тоймади. Ваҳоланки, унинг бу ҳаракатлари Хива хони Исфандиёрхонга ёқмади, маълум муддат сиёсатдан йироқлашиб, Жумуртоғ яқинидаги Эшонёп қишлоғида деҳқончилик билан шуғулланади.

Унинг эркпарвар дўстлари кўп эди. Хивада мадрасада бирга ўқиган дўстлари, сиёсат майдонида топишган ёр-биродарлари  даврасига яна қайтган Бобоохун – Муҳаммад Карим Салимов  1917 йил 5 апрелдаги Кўҳна Арк майдонида бўлиб ўтган тарихий намойишда қатнашади. Шу тариқа у яна сиёсат майдонига кириб келади ва ҳаётининг асосий қисми эрк ва мустақиллик учун курашларда ўтади. У 1920 йил 1 февралда Хива хони тахтдан ағдарилиб, муваққат ҳукумат тузилгач, адлия нозири вазифасига тайинланади.  1920 йил 30 апрелдаги 1-Бутун Хоразм қурултойидан  сўнг тузилган нозирлар шўроси таркибида яна  адлия нозири вазифасида фаолиятини давом эттиради.

Биз мақоламиз бошида Бобоохун (Муҳаммад Карим) Салимов  мулоҳазакор дипломат, ўткир сиёсатчи бўлганлигини қайд этган эдик. Унинг ана шу фазилати боис 1920 йилнинг июнь ойида Хоразм халқ Жумҳурияти  билан Русия давлати ўртасида келишув шартномаларини тузиш учун юбориладиган делегация раҳбарлигига тайинлашади ва Москва шаҳрига жўнатишади.  Делегация раҳбари Бобоохун Салимов қарийб 4 ой  давомида Москва шаҳрида янги Хоразм халқ Жумҳуриятининг  Русия давлати таркибидаги мустақил Республика сифатида тан олиниши учун жон куйдиради. Унинг бу борадаги фидойиликлари тарихчи Умид Бекмуҳаммад томонидан алоҳида тартиб берилган “Бобоохун Салимов: “Кундаликлар”  ёхуд Кремлдаги музокаралар” мавзусидаги  “Хуршид Даврон кутубхонаси” учун махсус тайёрланган Бобоохун Салимов хотираларида батафсил ҳикоя қилинади.

Бобоохун Салимов хотиралари. Бу шунчаки хотиралар эмас, балки давр руҳи сингган, халқнинг хоҳиш-иродаси акс этиб турган ҳақиқат манзараларидир. У 23 моддадан иборат Умумий иттифоқнома, 15 та моддадан иборат Тижорат аҳдномаси ҳамда 8 та шартни ўз ичига олган ҳарбий аҳдномаларни тасдиқлатиш учун Ленин ҳузурига кирди. Русия давлатининг хорижия комиссари В.Чичерин ва унинг муовини Л.М.Карахан   каби сиёсатдонлар билан қизғин музокаралар олиб борди. Аҳдномаларнинг ҳар бир банди учун кечган қизғин баҳсларда ўз фикрида собит турди. Ҳатто айрим сиёсатчиларнинг: “Хоразм халқи бунчалик эркинлик беришга арзимайди” қабилидаги тўсқинликларини енгиб ўтди, руслар ўзларига мақбул бўлмаган моддалар ўрнига киритган иловаларини рад этиб, мустақил Хоразм Жумҳурияти томонидан ишлаб чиқилган учта аҳднома (шартнома)ни тўлиғича тасдиқлатишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари,  63 кун давом этган музокаралардан сўнг,   Б.Салимов    яна бир умуммиллий  аҳамиятга эга ишнинг ҳам уддасидан чиқди. У Русия ҳукумати томонидан ҳибсда сақланаётган элдошлари Обидохун ва Саидулла тўраларни озод этиш учун рухсатнома олди.  У Марказий Осиё Республикалари вакилларидан биринчи бўлиб 1920 йил 19 октябрда, Кремлда  РСФСР ва ХХР ўртасида шартнома имзоладигина эмас, балки шу анжуманда нутқ сўзлади. У ўз ақл-заковати, халқпарварлиги, ўткир дипломатик қобилияти туфайли аҳдномаларга Россия манфаати устун қўйилган иловаларни олдириб ташлашга эришди. Натижада Ленин, Чичерин ва Карахан Хоразм Республикаси манфаати учун зид бўлган иловаларни олиб ташлаб, шартномаларни имзолайдилар. Бу – нафақат Хоразм, балки Осиё сиёсий иқлимидаги жуда катта тарихий воқеа эди. Халқона тил билан айтганда, Бобоохун Салимов бошчилигидаги делегация Ленинни ўзлари тайёрлаган Хоразм халқ Республикаси мустақиллиги тўғрисидаги шартномани тан олишга мажбур қилади.  Бу ҳақда машҳур турк руҳонийси, Бобоохун Салимовнинг замондоши  Анвар пошо: “Биродар Бобоохун, Осиё иқлимининг, хусусан, Ислом мамлакатлари хароб ва беэътибор бўлиб, аксари ерлари мусулмонларнинг қўлидан кетуб турган бир вақтда сиз руслар бирлан бул тариқа мусулмонларға манфаатли аҳдномани Хоразм учун ясаганингиз бир улуғ қаҳрамонлик...” (У.Бекмуҳаммад, “Йиртилган саҳифалар садоси” мақоласидан)  дея юқори баҳо берган эди.

Бобоохун Салимов бор-йўғи 55 йил умр кўрди. Ҳаётининг асосий қисми сиёсат майдонидаги курашларда ўтди. У умрининг ҳар бир дақиқасини халқ озодлиги, мустақиллиги учун бахшида этди. Қишлоқларда мактаблар очиш, мактаблар учун дарсликлар ёзиш, адабиёт ва маънавиятни юксалтиришда доимо олдинги сафда турди. Исломий, фиқҳий, сиёсий билимдонлиги важидан жаҳолатга қарши илм-у маърифати ила курашди. Миллий ғурури, халқ иродаси синишига асло йўл қўймади. У ҳамиша халққа интилди, халқим, она Ватаним, деб жон бермоққа шай турди ва ... Мустамлакачилар томонидан қора рўйхатга киритилган Бобоохун Салимов 1929 йил тонгида махсус йўлланган гуруҳ томонидан Жумуртоғдаги Эшонёп қишлоғидаги ҳовлисида отиб ўлдирилди.

Бу тавқи лаънатдан жабр-зулм кўрган фарзанди “Саодаддин ҳам 30-йилларнинг қатағонидан қочиб қутулолмай “халқ душмани” деб  қамалади”. (У.Бекмуҳаммад, “Йиртилган саҳифалар садоси” мақоласидан).

Бобоохун Салимов Жумуртоғдаги Саломат бува қабристонида мангу макон топган. Ҳайит ва байрамларда Бобоохун – Муҳаммад Карим Салимов қабрини зиёрат қилгани олис-олис шаҳар ва қишлоқлардан одамлар келишади. Улар орасида истиқлолимиз учун курашган Жумуртоғнинг Эшонёп қишлоғилик Бобоохун бобонинг авлодлари – Ёқутжон, Ҳадияхон, Саодаддин, Абдуллоҳ, Ҳамидуллоҳ, Шукруллоҳ каби фарзандларининг неваралари, чевара-ю эваралари жуда кўп. Улар юзлаб, балки ундан-да кўпроқ.

Демак, истиқлол учун курашганларнинг илдизлари бақувват, улар энди боболари қон кечиб, курашиб барпо этган улуғ мамлакатнинг истиқлол манзилларини яратиб, обод кошоналар барпо этиб яшамоқдалар. Демак, қатағон қурбонлари – шунчаки қурбонлар эмас,  улар эрк йўлида қирқилган қанотлар, авлодлар йўлига тўкилган орзулар. Бугунги авлод  бу орзуларга қанот бағишлади. Зеро, самога парвоз айлаган бургут қай маконга қўнмоқни яхши билгани каби бугунги Истиқлол  фарзандлари ҳам қайси йўлдан, қайси манзил томон қадам ташлашни яхши биладилар – Мустақиллик уфқларига!

Бобоохун Салимовнинг қанотлари қирқилса-да, у бугунги авлодлари қалбида қайта туғилди, орзулари мангу яшаб қолди ва бу орзулар унинг авлодлари ҳаётига зийнат бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

Суратда: Бобоохун Салимовнинг авлодлари – невара-чеваралари ва эваралари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026