“Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 31 июль куни тасдиқланган “2019 йил август ойида “Инсан ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида ҳуқуқий саводхонлик ойлигини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани 82-сонли мактабда таълим муассасаси ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.
Унда ЎзP Конституцияси, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг ПФ-5729-сон "Ўзбекистон республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони, ПҚ-4235-сон "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори, "Аёллар ҳуқуқлари"нинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Давра суҳбати давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича видео ролик қўйилди.
Давра суҳбати қизғин савол-жавоб тарзида ўтди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶