21.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.10.2026, 01:37
Мақолалар 👁 720

МЕҲНАТДАН КЕЛСА БОЙЛИК...

МЕҲНАТДАН КЕЛСА БОЙЛИК...

Қиличбой овулида обрў-эътиборли инсонлар ва файзли хонадонлар ҳақида гап кетганида, албатта, одамлар “Олим бригадир” номи билан элга танилган меҳнаткаш, жонкуяр, фидойи инсон – Олимбой Ражабов ва унинг ҳалол меҳнатлари эвазига яралган боғ-роғли, файзли хонадони ҳақида сўзлашади.

Ҳақиқатан ҳам ушбу хонадонга ташриф буюрсангиз инсон меҳнати қанчалар фаровонлик ва гўзаллик яратишга қодир эканлигига, “Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик”, деган нақлнинг нечоғлик тўғри айтилганига гувоҳ бўласиз.

Олимбой ака овулдаги 7 йиллик мактабни (ҳозирги 15-сонли) тугатиши биланоқ бирор бир касб-корга эга бўлишга ҳаракат қилди. У шу мақсадда 1959 йилда 25-сонли Тўрткўл билим юртида, 1966-69 йилларда Тошкент индустриал техникумида ва 1974-1977 йилларда Тошҳовуз қишлоқ хўжалиги техникумида таҳсил олди.

Олимбой ака меҳнат фаолиятини собиқ М.Горький номли давлат хўжалигида тракторчи бўлиб ишлашдан бошлади.

Хўжалик раҳбарлари Олимбой Ражабовдаги қишлоқ хўжалиги техникаларига бўлган қизиқишни ҳисобга олишиб, уни бош механик вазифасига тайинлашди. Бу вазифада 3 йил муваффақиятли фаолият кўрсатгач, у бригада бошлиғи вазифасига ўтказилди.

Олимбой Ражабов бу вазифада салкам ўттиз йил, нафақага чиққунига қадар фаолият кўрсатди. У бу давр мобайнида ҳақиқий қишлоқ хўжалиги ходимига, аниқроғи, ҳақиқий пахтакорга айланди. Шу даврда у нафақат М.Горький номли давлат хўжалигида, балки, Амударё туманида пахтачилик соҳасининг юқори ҳосил устаси сифатида тан олинди. Бундай фидокорона меҳнатлари унинг кўксини қатор давлат мукофотлари билан безади. Донгдор пахтакор сифатида танилган Олимбой Ражабов 1987 йилда бир қанча чет мамлакатларга саёҳатларга юборилди.

Олимбой ака ўзининг бундай муваффақиятларида оиласининг ўрни бениҳоя катта бўлганлиги ҳақида такрор ва такрор сўзлайди. У 1960 йилда Тўлғоной опа билан турмуш қуриб, мустаҳкам оила қўрғонини яратди.

Олимбой аканинг бахтига умр йўлдоши Тўлғоной опа ҳам меҳнаткаш, тиниб-тинчимайдиган, оилам деб елиб югурадиган аёл бўлиб чиқди. Опа ҳам фидокорона меҳнатлари туфайли собиқ М.Горький номли давлат хўжалигининг илғор пиллакори Тўлғоной Манглиевага айланди.

Оилада дунёга келган 8 нафар фарзанд – Эркиной, Роҳатой, Малоҳат каби бири-биридан чаққон қизлар, Матназар, Машариф, Қудрат, Шуҳрат ва Шавкат каби забардаст ўғиллар ота ва онага қўл-қанот бўлишиб, оилада фаровон ва тўкис ҳаёт ҳукмрон бўлишига ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар.

Халқимизда “Қуш уясида кўрганини қилади”, деган ҳикматли бир гап бор. Айтмоқчи бўлганимиз – ушбу оилада дунёга келиб, тарбия топган фарзандлар уйли-жойли бўлганларидан кейин ўз оилаларида ҳам ота-она уйидаги тартиб-интизомга, урф-одатларга риоя қилишади.

Ҳозирги кунда Олимбой ака ва Тўлғоной опа кичик фарзандлари Шуҳрат ва Шавкат, келинлари Дилором ва Саломатлар билан бирга яшашади.

Ички ишлар бўлимида 11 йил хизмат қилиб, нафақага чиққан фарзанди Шуҳрат бугунги кунда Олимбой ака маслаҳатлари асосида хонадон, томорқа юмушларини бажариб келаяпти. Укаси Шавкат ҳам тадбиркорлик қилади, ҳам томорқа ишларига қарайди.

– Ҳозир бизнинг оиламиз ҳисобида 40 сотих ер бор, – дейди Олимбой ака бизни томорқада амалга оширилаётган ишлар билан таништирар экан. – Мана шу ернинг бир қисмида боғ яратганмиз. Боғимизда бугунги кунда 20 хил мевали дарахтлар ҳосил бераяпти.

Олимбой ака хонадони билан яқиндан танишар эканмиз, уларнинг меҳнатсеварлигини, ҳар бирининг оила фаровонлиги, дастурхони тўкинлиги учун жон куйдиришларини кўриб қойил қолдик.

Бугунги кунда ушбу хонадонда 15 та қорамол, 100 та парранда ва 12 қути асалари ҳам боқилаяпти. Булар, албатта, мўл даромад манбаига айланиб, ҳар йили 25-30 миллион сўм фойда кўрилишига омил бўлаяпти.

– Биз муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг томорқадан унумли фойдаланишга эътиборни кучайтириш масаласидаги топшириқларини чин қалбимиздан қўллаб-қувватлаймиз, – дейди Олимбой ака Ражабов. – Томорқадан унумли фойдалансак, ҳаётимиз фаровон, дастурхонимиз тўкин бўлади.

25 нафар неваранинг, 3 нафар эваранинг бобоси ва бувиси бўлган Олимбой ака ва Тўлғоной опага сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаб, хонадонларидан қут-барака аримасин, деймиз.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

“Менинг оилам” газетаси мухбири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
«Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026