12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Жамият 👁 529

ҚИЛИЧБОЙЛИКЛАР НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА НИШОНЛАШДИ

ҚИЛИЧБОЙЛИКЛАР НАВРЎЗ БАЙРАМИНИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА НИШОНЛАШДИ

Наврўз – янгиланиш, яшариш айёми. Юртимизга баҳор фасли кириб келиши билан барча ҳудудларда, эл орасида Наврўз шукуҳи кеза бошлайди. Ҳар гал орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказадиган Наврўз байрами ҳаёт абадийлиги, табиатнинг қудрати ва чексиз саховатининг, халқимизнинг кўп минг йиллик миллий қиёфаси, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодасидир.

Барча жойларда бўлгани каби Амударё туманида ҳам Наврўзи олам тантаналари кенг нишонланиб, байрам тадбирлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

23 март куни туманнинг Қиличбой овулида ҳам “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида жўшқинлик билан ўтказилган байрам сайли кўнгилларга баҳорий илиқлик ва гўзаллик олиб кирди.

Байрам сайлида Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Баҳром Қодиров, фуқаролар йиғини раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Амина Юсупова ҳамда бошқа масъуллар, ҳудуддаги мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари жамоалари қатнашишди.

Сайилгоҳ байрам томоша қилиш учун келган овулдаги катта-ю кичик аҳоли, ёшлар, отахону-онахонлар билан тўлди. Азалий урф-одатларимизга мувофиқ сайилгоҳда дастурхонлар безатилиб, баҳорий таомлар, ширмой кулчалар-у патирлар, сумалак тортилди. Кўклам гўзаллигига мос атлас-у адрас кийган қизлар ўзбекона одатларга биноан келинсаломлар билан келганларни кутиб олдилар.

Сайилга келганлар мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, кўчалар фаоллари томонидан ташкил этилган миллий таомлар кўргазмасини завқ билан томоша қилишди. Уларга миллий таомлар, Наврўзнинг шоҳ таоми – сумалаклар тортиқ қилинди.

Тадбирни очиб бериш учун сўзга чиққан Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Баҳром Қодиров барча қиличбойликларни байрам билан табриклади ва байрам арафасида овул ҳудудида ҳар бир хонадон, кўчалар ободонлаштирилиб, кўчатлар ўтқазилгани, қишлоқ мутлақо янгича қиёфа касб этгани, беморлар, кўмакка муҳтожлар ҳолидан хабар олингани ҳақида сўзлади.

Шунингдек, сўзга чиққан бошқа масъуллар ҳам овул аҳлини байрам билан табриклади ва деҳқонлар эли бўлган Қиличбойнинг меҳнаткаш бободеҳқонлари юксак хирмон умидида аллақачон далага чиқиб, ишга киришгани, дастлабки қадалган уруғлар униб чиқа бошлаганини айтиб, барака тиладилар.

Шундан сўнг, овулдаги Қиличбой маданият маркази томонидан ҳудуддаги 15-, 83-, 69-сонли мактаблар ва 22-, 27-сонли мактабгача таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди. Дастур давомида турли халқ ва спорт ўйинлари, лапар-у айтишувлар, айниқса, боқий қадриятларимизни намойиш этишга кенг ўрин берилди.

Марказдаги бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари, мактаблар ўқувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг чиқишлари, ижро этилган халқ оғзаки ижоди термаларидан намуналар, она-Ватанни, тинчликни, обод ва озод юртимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага қувонч улашди. Дастурдан ўрин олган турли томошалар, спорт ўйинлари, миллий кураш ва арқон тортишиш ўйинлари ҳам барчага манзур бўлди.

Сайилда қатнашган қиличбойликлар мана шундай улкан шодиёналарга йўл очиб берган, элимизни тараққиётнинг ёрқин йўлига олиб чиққан истиқлолга шукроналар айтдилар. Бундай тантанавор кунларнинг бардавом бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.

“Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида ўтказилиб, ҳар бир кишининг руҳиятини янгилаган шу кунги Наврўз сайли бутун овулга ўзгача тароват бахш этди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026