17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 05:23
Жамият 👁 580

ВАТАННИ ЎЗГАРТИРГАН 10 ТА ТАШАББУС ЖИЛОСИ

ВАТАННИ ЎЗГАРТИРГАН 10 ТА ТАШАББУС ЖИЛОСИ

Мустақил Юрт! Мустақил Ўзбекистон!

Мамлакатимизни бундай аташ халқимиз учун яқин ўтмишда шунчаки армон, орзу эди. Мустабид тузумнинг қарамлик ботқоғига ботган таъминотчи, тайёрловчи, етказиб берувчи, ... ва ишлаб чиқарувчи кучларидан бири – Ўзбекистон ҳақида нари борса собиқ СССР халқлари биларди. Бугун эса...

Бугунги мустақил Ўзбекистонни, унинг куч ва салоҳиятини, бугуни ва эртасини аҳли дунё кўриб, кузатиб, ҳавас қилиб турибди. Бундан 28 йил аввалги қарамлик ботқоғига ботиб, иқтисодиёти тамоман издан чиққан Ўзбекистон қисқа фурсат ичида омилкор ва фидойи, меҳнаткаш халқи ҳамда ташаббускор, билимдон арбобларининг пухта ўйланган режалари, ташқи ва ички сиёсатда адолат ҳамда халқпарварлик тамойилларига асосланган саъй-ҳаракатлари боис, дунёдаги иқтисодий ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олди. Дунё тамаддунига ўзларининг буюк кашфиётлари билан беқиёс даражада катта ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз бу қутлуғ заминни “Шарқ марвариди”, “Шарқ машъали” сифатида дунё илм-фанининг олтин саҳифаларига битган бўлсалар, бугунги авлод – Мустақил Ўзбекистон фарзандлари уни Шарқнинг Истиқлол қуёши порлаб турган ҳақиқий машъали сифатида намоён этмоқдалар.

Жамият ҳаётини тубдан ўзгартириб юборган ислоҳотлар, бутун мамлакат бўйлаб кенг қулоч ёйган ташаббуслар, бу ислоҳот ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаган, уларни амалга ошириш жараёнларида фидойилик кўрсатаётган бир оила фарзандларидай аҳил ва иноқ халқимизнинг бирдамлиги туфайли Ўзбекистонда бугун барча соҳаларда юксалиш, тараққиёт бор. Албатта, бу тараққиёт пиллапояларидан кўтарилиш, мамлакат иқтисодини тизимли ривожлантириш пухта ўйланган ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий сиёсат юритишни тақозо этадики, албатта, бунда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг халқимиз ҳаётини том маънода ижобий томонга ўзгартириб юборган ташаббуслари муҳим аҳамиятга эга.

Хўш, Президентимизнинг бу муҳим ташаббуслари қайсилар?

Яқинда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ўтказилган экспертлик сўровида Президентимизнинг дунё сиёсатчилари эътиборини тортган 10 та муҳим ташаббуси рўйхати тақдим этилди. Президентимиз томонидан амалга оширилган, халқимизнинг қувонч ва олқишларига ҳамда тарихий аҳамиятга эга бўлган ташаббуслар рўйхатини шакллантиришда тажрибали иқтисодчилар, сиёсий шарҳловчилар, етук олимлар, маданият арбоблари ва нуфузли журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда мустақил тадқиқотчилардан иборат маҳаллий ва хорижий экспертлар гуруҳи иш олиб бордилар.

Сўровнома натижалари бўйича энг муҳим ташаббусларнинг биринчи поғонасидан Президентимизнинг қўшни давлатлар билан олиб борган яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш, чегараларни очиш, назорат-киритиш пунктларини ташкил этиш борасидаги ташаббуси жой олди. Чунки бугунги Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар, айниқса, тинчлик-тотувлик бўйича конструктив мулоқот ўрната олган лидер давлат ҳисобланади. Шу боис Президентимизнинг ушбу ташаббуси сўровномада энг кўп овозга эга бўлди.

Ҳақиқатдан ҳам, 25-30 йиллаб бири-бирини кўра олмаган, фарзанд ота-она, ота-она фарзанди дийдорига зор жигарбандлар, қавм-қариндош, туғишганларнинг дийдорлашувлари, борди-келдилари, бири-бири билан эт ва тирноқ каби халқларнинг учрашувлари, миллатлараро тотувлик тароналари, тили, дини, урф-одат ва анъаналари бир бўлган ўзбек, қозоқ, тожик, туркман ва қирғиз халқларининг қувончлари кўкка етган лаҳзаларда Президентимизнинг яхши қўшничилик тамойилига асосланган бу ташаббуси нафақат Марказий Осиё, балки дунё халқларининг қалбларини ҳам тўлқинлантириб юборди.

Баъзан савол туғилади: Агар Ўзбекистон мустақил бўлмаганида республика раҳбари бу каби халқпарвар сиёсат юрита олармиди?

Албатта, йўқ! Мустақиллик, аввало Ўзбекистоннинг, қолаверса, 136 миллат вакилларидан иборат халқимизнинг дунё миқёсида нуфузини оширди, қадр-қимматини жойига қўйди.

Рўйхатнинг кейинги поғоналаридан жой олган валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этилиши, мажбурий меҳнат, хусусан болалар меҳнатига барҳам берилиши билан боғлиқ ташаббуслар халқимизнинг аввало моддий фаровонлигини оширди, ўз хизмат вазифасини эмин-эркин, ҳеч қандай тазйиқларсиз адо этиш имконини яратди. Бундан ҳам муҳими, болалар меҳнатидан фойдаланишдек салбий ҳолатга барҳам берилди.

Фарзандларимизнинг ўқиб, касб-корли бўлишларини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларига қабул квоталари оширилиб, хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилиши, оммавий ахборот воситалари ролининг оширилиши, Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва жойларда халқ қабулхоналарининг жорий этилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Қуролли Кучлар тизимини ислоҳ қилиш, солиқ ислоҳотлари, айниқса, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкининг камайтирилиши ҳамда солиқ таътилининг эълон қилиниши билан боғлиқ ташаббусларнинг бутун мазмун-моҳияти халқимизнинг янада фаровон яшаши, эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқариши учун ўта муҳим аҳамиятга эга ташаббуслар бўлди.

Бундан ташқари, халқимизга давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар, хусусан, қўшни давлат – Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро мулоқотни кучайтириш бўйича халқаро мулоқотларни янада ривожлантириш борасидаги ташаббуслари ҳам экспертлар томонидан юқори баҳоланди. 100 нафар нуфузли экспертлар томонидан шакллантирилган Президентимизнинг бу 10 та ташаббусининг ўзида мамлакатимиз 28 йил давомида эришган барча ютуқлар, тараққиёт босқичлари ўз ифодасини топганки, Ўзбекистон заминидаги бу ўзгаришлар, янгиланишлар жараёнлари нафақат кўп миллатли халқимиз, балки Марказий Осиё давлатлари халқлари ҳаётига ҳам ўз ижобий таъсирини ўтказмоқда. Бу тобора ривожланиб бораётган мамлакатимиз халқларига мустақиллик ато этган беқиёс имкониятлар самараси. Айниқса, яхши қўшничилик тамойилига мувофиқ таълим, иқтисодиёт, маданият соҳаларидаги ҳамкорлик, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон ёшлари Ўзбекистоннинг нуфузли таълим даргоҳларида, ўз навбатида ўзбек ёшлари жаҳоннинг обрўли илм масканларида таҳсил олиб, санъат ва маданият фестиваллари ташкил этилаётгани халқларимиз олқишига сазовор бўлмоқда.

Халқимизда “Оққан дарё оқаверади”, деган ҳикматли ибора бор. Марказий Осиё давлатлари ерларига оби ҳаёт бахш этиб, асрлар давомида оқиб ўтаётган Аму билан Сирнинг сув карвони ҳамон оқаётир. Далаларга, чўлларга, боғ-у чаманларга,... ва Оролга! Дарёлар суви етиб бормаган жойларда меҳр булоқлари кўз очаётир. Халқларнинг меҳр булоғи. Бу булоқда ҳикматлар бисёр. Улардан баҳраманд бўлганлар яхшиликдан, эзгуликдан сўз очадилар. Бир-бирларининг қўлларидан маҳкам тутиб, олдинга интиладилар. Олдинда эса ёрқин келажак бор. Тинчликдан, тотувликдан ранг олган тараққиёт манзиллари бор. Бу манзиллар ўз тақдирларини ўзлари ҳал этишга қодир, мозийдан то бугунгача буюк қадриятлар силсиласида тобланган илдизи битта буюк чинор – Марказий Осиё халқларининг, она Ўзбекистон халқининг буюк орзулари, интилишлари билан тобора обод бўлиб бораверади. Чунки бу Ватанда 28 йиллик ЭРК туғи остида ҳар куни бир эзгу ташаббус туғилади. Ташаббуски, унинг замирида нафақат Ўзбекистон, балки қон-қардош қўшни давлатлар халқлари ҳаёти учун ҳам катта аҳамиятга молик орзулар ижобати учун ташланаётган дадил қадамлар бор. Бу қадамлар – инсонлар бахт-саодати, давлатлар тинчлиги, миллатлар тотувлиги, фаровонлиги йўлидаги энг эзгу қадамлардир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026