08.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
08.11.2026, 10:22
Сиёсат 👁 1,328

Халқ билан бирга: O‘zLiDePдан амалий ташаббуслар ва хайрли ишлар

Халқ билан бирга: O‘zLiDePдан амалий ташаббуслар ва хайрли ишлар

Бугунги шиддат билан ўзгараётган замонда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиб, янги тараққиёт босқичини бошлаб бермоқда. Ушбу жараёнлар нафақат давлат бошқаруви, балки сиёсий институтлар, хусусан, сиёсий партиялар зиммасига ҳам улкан масъулият юкламоқда. Бугунги куннинг устувор талаби — аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш, одамларни қийнаётган муаммоларга тезкор ва энг муҳими, амалий ечим топишдан иборатдир. Ана шундай эзгу мақсад йўлида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури мамлакатимиздаги янгиланишлар жараёнини янада чуқурлаштиришга хизмат қилаётган муҳим ташаббус бўлмоқда.

Юртимизнинг барча ҳудудларида ушбу дастур доирасида тарғибот ва амалий ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Энг эътиборли жиҳати шундаки, дастур қабул қилинганидан сўнг унинг ижросига зудлик билан киришилди. Бу эса партиянинг сўздан амалиётга ўтиш тамойилига қатъий амал қилаётганидан далолат беради. Бугун O‘zLiDeP фаоллари, депутатлар ва кўнгилли волонтёрлар маҳаллабай ишлаш тизими асосида энг чекка ҳудудларга, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда.

Хусусан, Амударё туманида ҳам “Халқ билан бирга” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътиборга лойиқ. Туманнинг Беруний ва Дурунки маҳаллаларида “Фаровонликка томон илк қадам” мавзусида ўтказилган муҳокамалар аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотнинг ёрқин намунаси бўлди.

Мазкур тадбирларда партия вакиллари, депутатлар ва жамоатчилик фаоллари иштирок этиб, ёшлар ва хотин-қизларни қийнаётган масалаларни атрофлича таҳлил қилдилар. Учрашувда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъуллари, туман Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Яхшимурод Аҳмедов, партиядан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Илҳом Полвонов ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари Мадамин Казаков ва Сайёра Жумамуротовалар иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини тингладилар.

Муҳокамалар давомида асосий эътибор ҳар бир маҳалланинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мавжуд муаммолар харитасини шакллантиришга қаратилди. Мулоқотлар давомида аҳолининг касб-ҳунарга ўқишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш ва қайта тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, ижтимоий масалалар ҳам эътибордан четда қолмади. Масалан, Ўрта қалъа овулида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан болалар майдончаси қуриш ва ички йўлларни таъмирлаш каби долзарб масалалар кўтарилди.

Партиянинг инсон капиталига бўлган эътибори Дурунки маҳалласидаги 56-сонли мактабда ўтказилган учрашувда яна бир бор намоён бўлди. Тадбирнинг энг қувонарли жиҳати шундаки, мактаб ўқувчилари учун “Депутат стипендияси” жорий этилди. Ушбу ташаббус орқали аъло баҳоларда ўқиётган, бироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва уларни билим олишга янада руҳлантириш мақсад қилинган. Учрашувда сўзга чиққан Жўқорғи Кенгес депутати Илҳом Полвонов ва бошқа халқ вакиллари ёшлар таълими келажак тараққиётининг мустаҳкам пойдевори эканини алоҳида таъкидладилар. Бу каби хайрли ишлар партиянинг нафақат сиёсий, балки ижтимоий масъулиятни ҳам теран ҳис этишини кўрсатади.

Шунингдек, партия ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Бир оила — бир ҳомий” акцияси доирасидаги ишлар ҳам юртдошларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинмоқда. Акция доирасида депутат Илҳом Полвонов Тош ёп овулида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳолидан хабар олди. Оиланинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириш мақсадида, хонадон соҳибларининг қизи — Малоҳатнинг тиббиёт соҳасида таълим олиш орзуси қўллаб-қувватланди. Депутат талаба қизнинг контракт тўловини тўлаб бериш вазифасини ўз зиммасига олди. Бундай олижаноб қадамлар фақатгина моддий ёрдам бериш эмас, балки инсонларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллашига шароит яратиш орқали уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига кўмаклашишдек хайрли мақсадларга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида қилинаётган ҳар бир иш O‘zLiDePнинг халқ манфаатларини устувор деб билишининг амалий тасдиғидир. Партия томонидан кўрсатилаётган бу каби ташаббуслар ҳар бир фуқаронинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясашга, жамиятда ижтимоий адолатни қарор топтиришга хизмат қилади. Зеро, халқ билан тиллаша олган, унинг дардига малҳам бўла олган сиёсий кучгина жамиятнинг чинакам таянчига ва етакчисига айланади. Бундай изчил саъй-ҳаракатлар нафақат партиянинг нуфузини оширади, балки мамлакатимизнинг янада гуллаб-яшнаши ва фаровонлигига қўшилган салмоқли ҳисса бўлиб қолади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026