25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 15:49
Жамият 👁 728

Бозорнинг ободлиги эл ободлигидан нишона

Бозорнинг ободлиги эл ободлигидан нишона

Бозор халқ ҳаёти, турмуш тарзининг ажралмас бир қисми. Мамлакат иқтисодий ҳаётида ҳам бозорлар фаолияти алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун давлатимиз томонидан бозорларни ривожлантиришга,  у ерда қулай шарт-шароит яратилишига, маҳаллий иқтисодий шароитда унинг даромад манбаига айлантирилишига жиддий эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда мустақилликка эришилганидан сўнг, изчил амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бозорларимиз ўзгача қиёфа касб этиб, уларда аҳолига хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди. Тадбиркорлар учун ҳам, истеъмолчилар учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратилди. Айниқса, тадбиркорларга савдо-сотиқ фаолиятини йўлга қўйиб олишларига кенг имконият берилди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда туманимизда ҳам аҳолига хизмат кўрсатилаётган мавжуд бозорларимизни тартибга солишга ҳаракат қилинди. Турли хил истеъмол моллари, эҳтиёж учун зарур нарсалар савдосига ихтисослаштирилган туманимиздаги “Манғит савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли буюм бозорида ҳам шароитлар яхшиланди. Савдо мажмуаси талаб даражасидаги турғун савдо дўконларига эга бўлди, шохобчалар тартибга келтирилди.

Туман ҳокимининг тегишли қарори асосида 2009 йилда “Манғит буюм ва саноат моллари бозори” сифатида ташкил этилган бозор 2010 йилда “Манғит савдо комплекси” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилди. Шундан сўнг, “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ва “Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тизимли ишлар амалга оширилди.

Бозор инфратузилмасини яхшилаш мақсадида электр энергияси таъминотининг сифати яхшиланди. Кузатув камералари ўрнатилиб, қўриқлаш хизмати йўлга қўйилди. Бозор ҳудуди ободонлаштирилиб, чиқиндиларнинг вақтида олиб кетилиши таъминланди. Ёнғин хавфининг олдини олиш мақсадида ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланган махсус шкаф ўрнатилди ва 50 метр куб ҳажмдаги сув сақлаш ҳовузи қурилди.

Савдо мажмуаси жойлашган ҳудуд 2,12 гектар ер майдонига эга. Бозор ҳудудида 270 та турғун савдо шохобчаси мавжуд. Мажмуада чинни буюмлар, маиший техника жиҳозлари, кийим-кечак, оёқ кийимлар, матолар, атир-упа ва галантерия маҳсулотлари савдо қилинадиган дўконлар тартиб билан жойлаштирилиб, харидорларга қулайлик яратилди. Ҳозирги кунда 200дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатилади. Ундан ташқари ҳудудда ошхоналар, тикувчилик цехлари ҳам фаолият кўрсатади. Ҳар бир савдо шохобчаси назорат машинаси ва тўлов терминали билан жиҳозланган.  Мажмуа маъмурияти томонидан туман Давлат солиқ инспекцияси, Ички ишлар бўлими профилактика инспектори ҳамкорлигида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича рейдлар ташкил қилиб борилади. Шунингдек, фавқулодда ҳодисалардан огоҳ бўлишларини таъминлаш ва тозаликка мунтазам амал қилинишини йўлга қўйиш мақсадида Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Санитария эпидемиология назорат маркази ходимлари иштирокида ҳам ташвиқот тадбирлари ўтказилиб турилади. Шунингдек, харидорга касса чеки бериш, ҳисоб-китобни пластик карточкалар воситасида олиб бориш, ижара муносабатлари каби масалалар ҳам мунтазам назорат остида.

Бир сўз билан айтилганда, турли кўринишдаги қонунбузилишларнинг олдини олиш ва барҳам беришга, савдо ва хизмат кўрсатиш маданиятининг юксалишига, истеъмолчи ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси амалиётига муносиб улуш қўшиб боришга ҳам ҳаракат қилинмоқда.

Савдо мажмуасида яратилган шароит ва қулайликлардан тадбиркорлар ҳам, истеъмолчилар ҳам ниҳоятда мамнун. Кўрсатилаётган хизматлар кўнгилдагидек бўлганлиги сабабли тадбиркорлар шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида амалга оширишга интилишади.  “Манғит савдо комплекси” масъулияти чекланган жамияти зиммасидаги даромад режаси доим ортиғи билан бажарилиб келинди. Мазкур йилнинг 6 ойлиги якуни учун белгиланган 218 млн. сўмдан ортиқ бўлган режани 218 млн. 117, 4 минг сўмга ортиғи билан, яъни 100,5 фоизга уддаланди. Маҳаллий бюджет учун белгиланган112 млн. 639 минг сўм режа эса 112 млн. 900 минг сўмга, яъни 100, 2 фоизга ошириб бажарилди.

Ўтган даврлар мобайнида даромадлар ҳисобидан кириш ва ички ҳудуддаги йўлакчалар йўлак тошлари ётқизилиб текисланди. Ёғингарчилик пайтида кўлмаклар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида талаб даражасидаги канализация тармоқлари қурилди.  Чиқиндилар учун алоҳида майдонча ажратилиб, йўлакчаларга 30 тадан зиёд махсус идишлар қўйилди. Бозорнинг ташқи томонидаги йўллар ҳам таъмирланиб, тош ётқизилди ва тунги чироқлар ўрнатилди. Туман ҳокимининг қарори асосида савдо мажмуаси тасарруфидаги 300 метр кв. ер майдонида автомобиллар учун махсус тўхташ жойи ташкил этилди ҳамда пулли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиб, назорат касса машинаси, тўлов терминали билан жиҳозланди.

Савдо мажмуалари, бозорлар аҳоли турмуш фаровонлигини акс эттирувчи ўзига хос ижтимоий-иқтисодий марказ ҳисобланади. Бозорнинг ободлиги, тўкин-сочинлиги элнинг ободлигидан, тўқлигидан нишона. Юрт кўрки бўлган бозорларимизда хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланиши даромад ва тушумлар кўпайишига,  иқтисодиёт янада ўсишига олиб келади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026