14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 07:19
Жамият 👁 333

Юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлидаги асосий вазифалар белгилаб олинди

Юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлидаги асосий вазифалар белгилаб олинди

Баҳор кириб келиши билан бутун табиат уйғонди. Қишнинг изғиринли кунлари якунланиб, она заминимизда янгиланиш, яшариш бошланди. Табиатнинг бизга берган неъматларидан унумли фойдаланиш, юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир!

10 март куни Амударё туманидаги марказий ўйингоҳда юрт ободлиги ва халқ фаровонлигини таъминлаш борасидаги асосий вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов, республика ва тумандан бириктирилган вакиллар ва масъул раҳбарлар, ҳоким ўринбосарлари, фермерлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, “Маҳалла еттиликлари” масъуллари иштирок қилдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 3 мартдаги топшириғига мувофиқ туманда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, туман маркази ва қишлоқ аҳоли пунктларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, фермер хўжаликлари экин майдонларини мавсумга тайёрлаш, канал ва ариқларни бетонлаштириш, шунингдек, янги тизим асосида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиши борасида жойларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудларида бажарилиши лозим ишлар юзасидан асосий вазифалар белгилаб олинди ва тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун юртимизда, шу жумладан Амударё туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларида аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, ушбу хайрли амалларга жавоб тариқасида аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, хонадонларда тозалик ишларини ташкил этиш, томорқалардан унумли фойдаланиб, ҳар қарич ерга экин экиш лозимлиги хусусида сўз юритди.

Шунингдек, туман ҳокими ўз сўзида Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда байрам тантаналарини аввалги йилдагиларга ўхшамаган, ўзгача тарзда ташкил этиш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, байрам арафасида беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Йиғилиш мобайнида туманни комплекс ривожлантириш бўйича республикадан бириктирилган вакил – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси раиси Ислам Сдиков сўзга чиқиб, бугунги кунда туманни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилаётгани, буларнинг барчаси муҳтарам Президентимизнинг халқ фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларининг самарали натижаси эканлигини алоҳида таъкидлади ва ҳамжиҳатликда ислоҳотлар ижроси борасидаги ишларни янада жадаллаштириш лозимлигини такидлаб, бу борада тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди.

Масъул вакил ўз сўзида туманни ҳар томонлама комплекс ривожлантириш борасидаги ишларда ҳар бир раҳбар зиммасига юклатилган ишларни ўз вақтида, самарали амалга ошириши лозимлигини таъкидлаб, натижадорликка эришишда ҳар доим амалий ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019