17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 06:46
Жамият 👁 630

РУСЛАН ҚЎШАЕВ – ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИНГ ЭНГ ЁШ ОЛИЙ ТОИФАЛИ ЎҚИТУВЧИСИ БЎЛДИ

РУСЛАН ҚЎШАЕВ – ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИНГ ЭНГ ЁШ ОЛИЙ ТОИФАЛИ ЎҚИТУВЧИСИ БЎЛДИ

Таълим соҳасига жорий қилинаётган ислоҳотлар кўп сонли ўқитувчи-педагог кадрларнинг мавқеини оширишга, улар меҳнатига халқимизда ҳурмат уйғотишга хизмат қилибгина қолмай, иқтидорли, интилувчан ёш муаллимларнинг ўзлигини намоён этишларига ҳам имконият яратмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарорига илова тарзида қабул қилинган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳар беш йилда ўқитувчилар бир марта аттестациядан ўтказилади. Шунингдек, улар ўзларининг ёзма аризасига мувофиқ навбатдан ташқари ҳам аттестациядан ўтказилиши мумкин. Бунда педагог кадрларнинг ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги асосий ме-зон сифатида баҳоланади.

Соҳага янги қабул қилинган бу тартиб туманимиздаги 16-сонли мактабнинг география фани ўқитувчиси Руслан Қўшаевни ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказиб кўришга ундади.

У 2013 йилда Қорақалпоқ Давлат университетининг география факультетининг бакалавриат, 2015 йилда магистратура босқичларини муваффақиятли тугатиб, 16-сонли мактабда ўз педагогик фаолиятини бошлаган эди.

Шу давр мобайнида педагоглар оиласи вакили бўлган Руслан Қўшаев бутун ёшлик ғайрат-шижоатини ва маҳоратини ишга солиб, дарс машғулотларини ўқувчилари пухта ўзлаштиришларига интилди, дарсдан бўш вақтларини ҳам ўқувчиларининг билимини мустаҳкамлашга сарфлади. Натижалар ёмон бўлмади. 2015-2016 ўқув йилида ўқувчиси Тимур Ҳайитбоев Билимлар беллашувининг Республика босқичида, 2018-2019 ўқув йилида яна бир ўқувчиси Севара Болтабоева Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашишга муваффақ бўлди, саралаш, туман босқичида юқори балл тўплаб, кучли 10 таликка кирганлари ҳам бор.

Руслан 2017 йилдан бери ўз ўқув фанининг малакали мутахассиси сифатида туманимиздаги барча мактаблар география фани ўқитувчиларига тренер ўқитувчи бўлиб, география фанини ўқитишдаги маҳоратини, таълимдаги ислоҳотларни, янги интерфаол усулларда дарс ўтиш технологияларини ўргатиб келмоқда.

Шуларни инобатга олиб ва ўз билимига таянган ҳолда у 2018 йилда аттестациядан ўтишга қарор қилган, бу синовдан муваффақиятли ўтиб, 1-тоифали ўқитувчи мақомини олишга эришган эди.

Албатта, интилиш ва меҳнат, ўз устида тинимсиз ишлаб, билимларини ошира бориш беиз кетмайди. Руслан Қўшаев мактаб маъмурияти билан маслаҳатлашиб, яқинда ўз касби бўйича маҳорати ва билимни яна бир бор синаб кўрди. Навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, 90 балл баҳо олишга эришди ва Қорақалпоғистоннинг энг ёш олий тоифали география фани муаллими бўлди.

Ҳар бир одамнинг ютуқлари – унинг ўз-ўзини тарбиялай олганида, эзгуликларга интилишида, меҳнатсеварлигида.

Руслан Қўшаевнинг эришаётган кўпчилик ибрат олишга арзигулик натижалари замирида унинг тинимсиз меҳнатлари мужассам.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026