25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 14:24
Жамият 👁 487

“Гулзор” маҳалласида истиқлол байрамимизни муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

“Гулзор” маҳалласида истиқлол байрамимизни муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

Энг улуғ, энг азиз бўлган истиқлол айёми арафасида мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўлига яна бир бор назар ташлаб, амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган улкан натижаларни баҳолаш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, уларга байрамона кайфият улашиш ғоят муҳим саналади. Байрам муносабати билан бу борада зарур чора-тадбирлар белгилаб олинади ва мустақиллик шарафига кенг кўламдаги бунёдкорлик ҳамда ободончилик ишлари ҳам амалга оширилади.

Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Барча туман ва шаҳарларда, қишлоқларда аҳолининг барча қатлами тўйга ўзига хос тўёна тайёрламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорида таъкидланганидек, “Бугунги кунда юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Биз учун устувор аҳамиятга эга бўлган вазифалар – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, тадбиркорлик ва хусусий мулк ривожига кенг имконият очиб бериш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилган дастурларимизнинг ижобий натижалари нафақат мамлакатимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда.” Дарҳақиқат бу юртимизнинг ҳар бир фуқаросига ғурур ва ифтихор, ҳаётдан мамнунлик туйғуларини бахш этмоқда.

Обод маҳаллалардан бири “Гулзор” маҳалласида ана шу энг улуғ ва энг азиз байрамимизни муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Маҳаллада ободончилик ишлари авж паллада. Шунингдек, мустақиллик байрами арафасида ранг-баранг тадбирлар ўтказилмоқда. Маҳалла фаоллари барча тадбирларда иштиёқ ва хушнудлик билан кўтаринки руҳда иштирок этишмоқда. Нуронийларнинг бош-қошлигида бажарилаётган ободонлаштиришлар туфайли ҳудудга янада файз кирмоқда.

Туманда мустақиллик йилларида бунёд бўлган маҳаллалардан бўлган “Гулзор” маҳалласида бугунги кунда 625 хонадон бўлиб, уларда 812 оила яшайди. Маҳалла ҳудудидаги 8 та кўчага жойлашган хонадонлардаги аҳоли сони 3 минг 646 нафарни ташкил қилади.

Айни кунларда маҳалладаги “Истиқлол”, Аваз Ўтар, Уйғун номли кўчаларга тош ётқизилмоқда. “Обод турмуш”, Огаҳий ва Усмон Носир номли кўчаларда эса уйларнинг фасадлари қайта таъмирланди. Айни кунларда ушбу кўчаларга тунги чироқлар ўрнатилмоқда.

Аҳоли фаровон ҳаёт кечириши учун барча хонадонларга сифатли табиий газ ва электр таъминоти, водопровод тармоқлари орқали келадиган тоза сув етказиб берилган бўлиб, улардан беминнат фойдаланилиб келинмоқда. Ҳудудда жойлашган сартарошхона, 1 та тозаланган сув етказиш, 2 та автомобиль таъмирлаш ва ювиш, 4 та умумий овқатланиш шохобчалари, “Акфа” ромлари ва эшиклар тайёрлаш цехи, 2 та тўйхона, озиқ-овқат маҳсулотлари, пишириқ ва ширинликлар, канцелярия ва кийим-кечак савдоси дўконлари нафақат маҳалла, балки туман аҳлига ҳам хизмат кўрсатиб келмоқда. Фуқаролар йиғини биносида туман ҳокимлиги ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан ташкил қилинган “Халқ кутубхонаси” эса кекса-ю ёш китобхонлар учун энг севимли масканга айланган бўлиб, у ерда маҳалла аҳли мутолаа билан шуғулланишмоқда. Кутубхонага тез-тез ташриф буюраётган китобхонлар маънавиятини бойитиб, маданий ҳордиқ чиқаришмоқда.

Фуқаролар йиғини раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Аббос Сафарбоев бошчилигида маҳалла ёшлари футбол бўйича “Маҳалла кубоги” учун ўтказилган мусобақаларнинг барча босқичларида ғолибликни қўлга киритдилар ва айни кунларда маҳалла футбол жамоаси финал босқич мусобақаларига тайёргарлик кўришаяпти. Маҳаллада байрамлар муносабати билан якка-ёлғиз яшовчи ва кексалар ҳолидан хабар олинади, уларга совғалар берилади. Фаоллардан Саъдулла Эшмуродов, Мадраҳим Олламберганов, Баҳодир Авезов, Гулмирза Ерметов, Икром Сарибоевлар доим ҳар хил ташаббус билан чиқиб, барчани хайрли ишларга ундашади. Маҳалладаги нуронийлар Тилувбой ака ва Гулчеҳра опа Абдуллаевлар, Қурбонгул опа Шомуродова, Ўринбой ака Содиқовлар доим ёшлар ва ёш оилаларга ибрат, маслакдош бўлиб яшаб келишаяпти.

Файзли ва обод гўшада яшаётган “Гулзор” маҳалласи аҳлининг хотири жам. Улар маҳаллада амалга оширилаётган яратувчанлик ва бунёдкорлик ишларидан мамнун. Хотиржам ва ўз турмушидан кўнгли тўлиб яшаётган кишиларнинг эса ҳаёти файзли ўтади, ишида барака бўлади. Буларнинг бари мустақил Ўзбекистонимизда инсонларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун яратилаётган имкониятлар туфайли ҳамда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаёт, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг шарофати, дея ишонч билан айтиш мумкин.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026