Фаол депутатлар бизнинг фахримиз
Ҳуқуқий-демократик, фуқаролик жамияти қарор топаётган айни пайтда ЎзХДПдан кўрсатилган депутат Б.Мадаминов юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, савдо, маиший хизмат кўрсатиш, ободонлаштиришни яхшилаш, ижтимоий ҳимоя ва соғлом авлодни шакллантириш, маънавиятимизни юксалтириш ишлари бўйича Дастурий ҳужжатлар тайёрлаб, сессиялар муҳокамасига қўйишда ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшмоқда.
Депутат Б.Мадаминов Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни Олий Мажлис Палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларни кенг жамоатчиликка аниқ ва тушунарли тарзда етказиш бўйича фаол ҳаракат қилди. Шунингдек, маърузадан келиб чиқадиган вазифалар ва унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш бўйича жам 3 та депутатлик гуруҳи йиғилишларида ҳам иштирок қилди. Бундан ташқари у Ўзбекистон Халқ Демократик партияси қошидаги “Истиқболли ёшлар”, “Фаол аёллар” қанотларининг қўшма йиғилишларида ҳам фаол қатнашмоқда.
Маълумки Ўзбекистон ХДП Дастурида аҳолининг ижтимоий муҳофазага мухтож қатлами, хусусан ногиронлар, ёлғизлар, кексалар, боқувчисини йўқотган оилалар, ўзгалар кўмагига муҳтож кишиларни партия электорати деб белгиланган ҳамда улар манфаати учун курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Ўзбекистон ХДП мақсад ва вазифаларидан, электорати манфаатларидан келиб чиқиб, ўз фаолияти самарадорлигини янада ошириш, қабул қилинган Қонунларни халққа тўғри тушунтириш партиянинг доимийэътиборида бўлаяпти.
Партия сайловолди платформасида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида депутат Б.Мадаминов партия билан ҳамкорликда ишлашга ҳаракат қилмоқда.
Депутат Б.Мадаминов Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида фаол қатнашиб, ўз фикр ва таклифларини мунтазам равишда билдириб келмоқда. Жумладан: Халқ депутатлари туман Кенгашининг 43-сессиясида у қуйидаги таклифлар билан чиқди.
- ҳудудий нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлис ҳузуридан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг бўлимларини ташкил этиш; масаласи.
- нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятига солиқ имтиёзларини жорий этиш, унда фаолият юритувчи ходимларнинг ойлик маошларидан даромад солиғига имтиёзлар бериш тўғрисида таклифлар билдирган.
Депутат Б.Мадаминов 2018 йилда туманда ўтказилган ЎзХДП “Истиқболли ёшлар” қаноти кўрик-танловларини ўтказишга ҳам катта ёрдам берди. ЎзХДП Қорақалпоғистон Pеспублика Кенгаши йиғилишларида депутат фаолияти бўйича ўзининг фикр ва таклифлари билан қатнашиб ЎзХДП туман Кенгашининг аъзоси сифатида пленум ва ижрокўм йиғилишларида, ЎзХДП ҳузурида фаолият юритаётган “Тарғиботчилар гуруҳи” аъзоси сифатида ҳам кўплаб тадбирларда фаол қатнашиб келмоқда. Жумладан:
“Партиялар имиджи, партиялараро рақобат юритишда сиёсий қараш ва ғояларнинг акс этиши, тарғибот-ташвиқот ишларининг шакллари ва усуллари”, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”, 26 июнь “Гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз!”, Ўзбекистон Pеспубликаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамини ўтказиш муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” ва яна қўплаб мавзулардаги ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари ва тадбирларда фаол қатнашиб келган.
Б.Мадаминов ўзи сайланган сайлов округида ҳам сайловчилар билан мунтазам учрашувлар ўтказиб келмоқда. 2018 йилдан 28 нафар фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатлари жойида ўрганиб чиқди ва депутатлик ваколатига оид масалаларни ижобий хал қилди. Депутатлик ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича тегишли давлат ҳамда нодавлат ташкилотларига депутатлик сўровлари юборилди.
М.САЪДУЛЛАЕВ, Халқ депутатлари туман Кенгаши
ЎзХДП партия гуруҳи раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶